“Ҳотамтойлик” ёхуд туман электр таъминоти корхонасидаги қинғирликлар

big_8892091.jpg

2013 йилда Олмазор туман электр таъминоти корхонасида назоратчи сифатида иш бошлаган Шерзод Мамаджановга ишонч билдирилади ва у бир ой ўтар-ўтмас корхона раҳбари лавозимига тайинланади.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, ушбу лавозимга тайинлангунга қадар туман электр таъминоти корхонасида назоратчи, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонасида таҳлил-назорат бўлимида муҳандис бўлиб фаолият юритган бу шахс эндиликда ўзининг хизмат вазифасига биринчи галда истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришдан ташқари, электр энергияси ҳисобини юритиш, дебитор қарздорликни қисқартириш, ходимлар фаолиятини назорат қилиш кабилар киришини яхши биларди. Биларди-ку, аммо буларга амалда риоя қилмади. Савоб қидириб, ҳотамтойлик қилади-ю, бу ишни ўзининг ёнидан эмас, давлат ҳисобидан амалга оширишни маъқул кўради.

Чунончи, “Baraka yutuq” МЧЖдаги электр ҳисоблагичнинг уланиш схемаси нотўғри бўлгани сабабли, ҳисоблагич 63 фоиз истеъмолчининг фойдасига ишлаётгани аниқланган, шунингдек, 2013 йил 23 сентябрда электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан далолатнома расмийлаштирилган бўлса-да, Ш.Мамаджанов мансаб ваколатини суиистеъмол қилади. Яъни корхонанинг етакчи ҳисобчиси Г.Адилова ҳамда бошқа шахслар билан ўзаро келишиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритади ва ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан далолатнома асосида 191 млн. 271 минг сўм миқдоридаги маблағни истеъмолчидан ундириш чорасини кўрмайди. Шунингдек, ушбу сумманинг қайта ҳисоб-китоб қилинишига йўл қўйилиб, истеъмолчидан фақат 3 млн. 783 минг сўм миқдоридаги маблағ ундирилади. 187 млн. 487 минг сўм эса растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиниб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилади.

Орадан икки ой муддат ўтмасдан “Billur teks” МЧЖдаги электр ҳисоблагич билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз бергани аниқланади. Бу сафар ҳам корхона мутасаддилари томонидан худди юқоридаги каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар амалга оширилади. Натижада истеъмолчидан 26 млн. 933 минг сўм ундирилгани ҳолда, жами 271 млн. 666 минг сўм миқдорида давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилади.

Ш.Мамаджанов “ҳотамтой”лик бобида корхонанинг етакчи ҳисобчиси Г.Адилова, ҳуқуқшунос маслаҳатчи Ф.Азимова, муҳандислар А.Касимов, Р.Рапиев ва бошқаларга ҳам етакчилик қилади. Жумладан, тумандаги 63 хонадонда 125,1 млн. сўмлик қарздорликка йўл қўйган истеъмолчилар сўнгги уч йил ва ундан ортиқ муддат давомида тўловларни амалга оширмаётган бўлсалар-да, корхона мутасаддилари томонидан ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қарагани, яъни ушбу хонадонларда электр энергияси таъминотини тўхтатиб қўйиш ҳамда қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрилмаганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилади.

Бундан ташқари, Ш.Мамаджанов бошчилигидаги корхона мутасаддилари ҳисоботларга сунъий равишда истеъмолчилари номаълум бўлган электр энергияси, деган сохта маълумотлар киритишади. Аммо тўловларни ундиришни яна хаёлларидан фаромуш қилишади-ю, бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2 млрд. 667 млн. 748 минг сўмлик зарар етади.

Текшириш жараёнида шунингдек, корхонанинг омбор мудири Д.Файзуллаев жавобгарлигидаги товар-моддий бойликлар саноқдан ўтказилганда 263 млн. 417 минг сўмлик электр ускуналар ва бошқа товар-моддий бойликлар камомадига йўл қўйилгани аниқланди.

Ш.Мамаджанов нафақат давлат ҳисобига “ҳотамтой”лик қилишни, балки ўз манфаати йўлида қўшиб ёзишнинг ҳам ҳадисини олган экан. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда “Чорбоғ ГЭСқурилиш” ҚК мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктирган корхона раҳбари Олмазор тумани электр таъминоти корхонасида бажарилган капитал таъмирлаш юзасидан амалга оширилган ишлар қийматига 19 млн. 941 минг сўм ортиқча пул маблағининг асоссиз киритилишига, бу билан эса шунча маблағнинг растрата йўли билан талон-торож қилинишига сабабчи бўлади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судланувчиларнинг ҳар бирига қилмишига яраша жазо тайинлади. Шунингдек, улардан етказилган зарарни солидар тартибда ундириш ҳам белгиланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s