Зўравонлик оқибати

Картинки по запросу наручники Фликр фото

Улуғбек Азимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) биринчи бор суднинг қора курсисига ўтирганида 23 ёшда эди. Айни куч-қувватга тўлган, элга хизмат қиладиган ёшда суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Орадан икки йил ўтиб, амнистия актига биноан жазо тўртдан бир қисмга камайтирилди. Яна икки йилдан сўнг ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Афсуски, у берилган имкониятдан самарали фойдалана олмади. Ўз ҳаётини изга солиш ўрнига ичкиликка берилди. Атрофдагиларни ўзидан бездирди. Натижада оиласи билан ажрашди.

2015 йил жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг ажримига кўра, унга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Аммо у иккинчи имкониятдан ҳам фойдаланмади. 2016 йил 26 февралда суд ҳукми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Улуғбек жазони писанд билмади, бир кунини ҳам ўтамади.

Айни вақтда У.Азимов 42 ёшда. Унинг тенгқурлари фарзандларини уйлантириб, қизларини турмушга беришаяпти. Аллақачон маънавияти дарз кетган бу кимсанинг эс-хаёли эса ҳар қандай йўл билан пул топиб, ичкилик сипқориш, холос.

Урганч шаҳридаги ошхоналардан бирида вино ичиб ўтирган Улуғбекнинг кўзи сал нарида овқатланиб ўтирган йигитларга тушди. Улардан бири ёшроқ, ювошгинага ўхшайди. Улуғбек унга гап қотди. Йигит ростдан ҳам содда экан, чўчинқираб қўйди. Бундан фойдаланган Улуғбек ундан ароқ қуйиб беришини сўради. Йигит дарров унинг айтганини бажарди. Танишишди. Исми Искандар экан. Бу орада Искандар кимгадир қўнғироқ қилди. У телефонни чўнтагига солиб улгурмай, Улуғбек қўлидан юлиб олди. Искандар янги танишининг яхши одам эмаслигини дарров илғади. У билан тортишиб ўтиришни ўзига эп кўрмай, кўчага чиқди. Уйга қайтиш учун автобусга минди.

Улуғбекнинг хумори ҳали ҳам босилмаганлиги учун Искандарнинг орқасидан келиб, автобусга чиқди. Йўлда унга гап қотди.

– Зиёфат қилиб берсанг, телефонингни қайтариб берман.

Елимдай ёпишиб олган бу кимсадан осон қутулолмаслигини ўйлаб. Искандар унга бир шиша ароқ олиб беришга рози бўлди. Йўлда автобусдан тушиб, яқин атрофдаги кафега кирдилар. Искандар “Ичкилик олиб берсам, қутуламан”, деб янглишган эди. Ичкилик ичган сайин, Улуғбек одамийлик қиёфасини йўқотиб, янги танишини ҳақоратлашга тушди. Бунга тоқат қилолмаган Искандар яна яхшиликча қутулмоқчи бўлди. Ўрнидан туриб, кўчага чиқди. Улуғбек йигитга эргашди. Унинг қўлидан сумкасини юлиб олиб, дўппослашга тушди.

Воқеани кузатиб турган йўловчилардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага телефон қилди. Шу тариқа ёш йигитнинг қўл телефонини, 400 минг сўмдан зиёд пулини, кийим-кечаги ва сумкасини босқинчилик йўли билан қўлга киритган У.Азимов воқеа жойида қўлга олинди.

Бу гал суд У.Азимовни 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Фото: riakchr.ru

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s