Марсда ҳаёт борлиги 1976 йилдаёқ исботланган

 Фото: World History Archive / Globallookpress.com

Гилберт Левин бошчилигидаги америкалик тадқиқотчилар Марсда ҳалигача ҳаёт борлигини тасдиқлашди. Тадқиқот натижалари Astrobiology журналида чоп этилган.

Илмий изланиш муаллифларининг бундай хулосалари иккита “Викинг” автоматик аппаратидан олинган маълумотлар асосига қурилган. Улар Марсга 1976 йилда боришган. Тупроқ намунаси таҳлили Марсда ҳалигача органик жонзотлар яшаши ва улар у ерда миллионлаб йил муқаддам пайдо бўлганликларини тасдиқлайди.

Бироқ олимлар ҳалигача Қизил сайёрада ҳаёт борлигига аниқ исбот топишмади. Шу сабабдан тахмин келажакда, Марсга MARS-2020 ускунаси юборилгач, рад этилиши мумкин.

“Марс тупроғидан топилган баъзи бир нарсалар Қизил сайёрада яшаш мумкинлигини исботлайди. Гап камида Марс устида бўлмаса ҳам, пастки қатламларида бор бўлган микроорганизмлар ҳақида бормоқда”, – дейди тадқиқот муаллифлари.

“Викинг-1” ва “Викинг-2” ускуналари Марс юзасига 1976 йилда қўнган. Ҳар икки ускуна органик молекулаларни қидириш учун хроматограф ва масса-спектрометрлар билан жиҳозланганди. Тупроқнинг кимёвий таркибини аниқлаш учун “Викинг”лар намуналарни қиздириш услубидан фойдаланишди. Натижада хлорметан ва дихлорметан молекулаларидан бошқа ҳеч қандай органика топилмаган. Мутахассислар бу моддалар Ердан олиб келинган ифлосланишдан деб баҳолашган. Сабаби – ҳар икки компонент ҳам тозаловчи суюқликлар таркибига киради.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s