Номсиз бармоққа узук тақиш мумкин эмасми?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Менда бир савол бор эди: менга бир танишим, динимизда қўлнинг номсиз бармоғига узук тақиш мумкин эмас, деб айтди. Мен шу бармоғимга кумуш узук тақиб юраман. Танишим айтган сўз тўғрими?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Кўпинча, диний билими чуқур бўлмаган кишилар аслида рухсат этилган нарсаларни мумкин эмас, деб тушунмовчилик юзага келтириб қўядилар.

Абу Бурдадан ривоят қилинади: “Али ибн Абу Толиб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени манави ва манави бармоғимга узук тақишдан қайтарганлар”, деб ўрта ва ундан кейинги бармоғига ишора қилди” (Муслим ва Насоий ривояти).

Бу ривоятда эркак киши ўрта ва ундан кейинги бармоғига узук тақиши мумкин эмаслиги айтилмоқда. Ўрта бармоқдан кейин номсиз ёки кўрсаткич бармоқ келади. Ривоятда булардан қай бири назарда тутилгани бошқа ўринларда зикр қилинган.

Абу Бурдадан ривоят қилинади: “Мен Алининг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени кўрсаткич ва ўрта бармоққа узук тақишдан қайтарганлар”, деб айтганини эшитганман” (Насоий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

Демак, мусулмон киши ўрта ва кўрсаткич бармоғига узук тақмайди. Жимжилоғига, яна номсиз бармоғига узук тақса бўлади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s