Тиш пастасининг кутилмаган хусусияти аниқланди

 Фото: Karsten Kramer / Globallookpress.com

Тиш пастаси бутун организмдаги яллиғланиш жараёнларини тўхтатиб, эҳтимолий инфаркт ва инсульт хавфини ҳам камайтиради. Бундай хулосага Флорида Атлантика университети мутахассислари келган. Бу ҳақда EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Тажрибада қатнашган барча кўнгиллилар 60 кун давомида тадқиқотчилар томонидан ўрнатилган тиш тозалаш қоидаларига риоя қилишди. Шу билан бир қаторда, бир гуруҳга Plaque HD маркасидаги тиш пастаси, бошқасига эса – плацебо-паста берилди. Сўнгисида тиш ғуборларини кетказувчи ҳеч қандай моддалар бўлмаган. Тозалаш самарасини баҳолаш учун кўнгиллилар оғиз бўшлиғини флуоресцеинли эритма билан чайишди. Шундан сўнг, уларнинг тишлари ультрабинафша лампаси нури ёрдамида фотосуратга туширилди.

Олимлар шунингдек, С-реактивли оқсил (ингл. CRP)нинг фаоллигини иммуноферментли таҳлил ёрдамида аниқлади. Бундай алоқанинг қон плазмасидаги зичлиги одатда яллиғланиш давомида ортади. Шунингдек, CRP келажакдаги эҳтимолий юрак хуружлари ва инсультнинг маркери саналади.

Аниқланишича, Plaque HD’ни ишлатиш ушбу оқсилнинг инсон организмидаги даражасини пасайтиради. Шу тариқа, тиш пастаси жиддий юрак-қон томир касалликларини олдини олиши мумкинлиги исботланди.

Олинган маълумотлар асосида олимлар қўшимча тадқиқотларни ўтказишни режалаштирмоқда. Унда Plaque HD’нинг юрак хуружлари ва инсультни огоҳлантиришдаги самараси ўрганиб чиқилади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s