«Қайнота-қайнонам турмушимизга қарши…»

420x232_article_1476941865_3qCCIJ.jpeg

— Турмушга чиққанимга 2 йил бўлди. Тўйимиздан кўп ўтмай, эрим билан ишлаш мақсадида чет давлатига кетдик. У ерда ҳаммаси яхши эди, бир-биримизни тушуниб, аҳил яшардик. Бироқ уйга қайтишимиз билан қайнонам жанжал чиқара бошлади. Юборган пулларимизга қайнопамнинг тўйини қилишди, бошқа харажатларга ишлатишди. Ишлари битгандан кейин эса тўнини тескари кийиб олишди. Арзимаган баҳоналар туфайли жанжанллар кўпайди. Йиғинларда онам олиб келадиган тоғоралар қайнонамга ёқмай қолди. «Ичида гўшти ҳам йўқ. Тузукроқ нарса қилса бўлмайдими?» деб тирноқ ичидан кир ахтара бошлади. Бу гаплардан кейин аччиқ устида ота уйимга кетдим, онам менга вазиятни тўғри тушунтиргани учун яна кайнонамникига бордим. Қайнонам эса «Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр», деб писанда гаплар қилди. Оилам тинчини ўйлаб, тилимни тийдим. Бу орада дадам узоқ сафарга кетадиган бўлиб қолди. Кузатгани бормоқчи эдим, қайнонам рухсат бермади. Аламимдан йиғлаб юбордим. Бундан жаҳли чиқиб, «Роса жонга тегдинг, бор кетсанг кетавер, катта кўча. Қайтиб келмасанг ҳам майли», деб ҳайдади. Бир йил деганда зўрға ҳомиладор бўлгандим, келишмовчиликлар туфайли ҳомилам нобуд бўлди. Жонимдан ўтиб кетганидан кейин акамга қўнғироқ қилиб ҳасрат қилгандим, келиб мени олиб кетди. Энди қайнотам ҳам, қайнонам ҳам уйга қайтишимни хоҳлашмаяпти. Эримнинг кўнгли менда бўлса-да, отасининг гапидан чиқолмайди. Ўзим ҳам турмуш ўртоғимни яхши кўраман, бир-биримиздан кечмоқчи эмасмиз. Тез-тез келиб, хабар олиб туради. Аммо қайнота-қайнонам ўғлини уйлантиришмоқчи, хўжайним ҳам иккиланиб қолган, «Уйлансам ҳам, сени ташлаб қўймайман», деяпти. Бир сафар аммам «Булар ёш, ақли етмаган-да, ёшлиқ қилиб қўйибди. Кечира қолинг», деб катта бошини кичик қилиб борган эди, қайнотам хақоратлаб ҳаммамизни ҳайдаб солди. Нима қилшни билмаяпман. Илтимос, маслаҳат беринг, оилам бузилишини истамайман.

Камола, 23 ёш, Тошкент вилояти

Қайнонажон: — Чет элда эр-хотин мустақил, эркин яшашга ўрганиб қолгансиз. Энди оила аъзоларингизнинг гап-сўзлари ёқмаётгани табиий. Бироқ турмуш қуриш дегани эр билангина муносабат қилиш эмас. Ўзбекчиликда оила катталарини эъзозлаш, ҳурматини жойига қўйиш келиннинг биринчи галдаги вазифаси. Пул масаласига келсак, ҳар бир оиланинг ўз молиявий шароити, қонун-қоидаси бўлади. Сиз ҳам шу оиланинг аъзоси сифатида ўрнатилган қоидаларга амал қилишингиз даркор. Ота-она ҳам фарзандининг пешана тери билан топган пулини беҳуда сарфламайди, хонадон заруратига ишлатишга ҳаракат қилишади. Бундан фақат хурсанд бўлиб, улардан оила бошқарувини ўрганиб бориш лозим. Жон қизим, бу дунёда бирор ишнинг жавобсиз қолганини кўрмадим. Айниқса, жигарларга қилинган яхшилик ўн чандон бўлиб қайтади. Сизга бўлмаса, келгусида фарзандларингизга, ёки набираларингизга, албатта, қайтади. Шундай улуғ кунларда аразлаб юрмай остонаси тилло хонадонингизга боринг, узр сўранг, қайнонангизга онажоним денг, дуоларини олинг. Хўжайнингизга ота-онаси, жигарларини ёмонламанг, акс ҳолда сиздан кўнгли қолади. Сизга бахт-саодат тилаб қоламиз.

Руҳшунос: — Қайнота-қайнонангизга таъсир ўтказиш, уларнинг фикрини ўзгартириш бироз мушкул бўлади. Шунинг учун ишни эрингиздан бошлашингиз лозим. Аввало турмуш ўртоғингизга босим ўтказмасликка ҳаракат қилинг. Унга ақл ўргатиш, ўз йўриғингизга юритишга уринманг. Ахир шундоқ ҳам ҳозир ота-онаси томонидан кучли босимга учраган, улар туфайли ўз истакларига қарши боришига тўғри келмоқда. Агар сиз ҳам айтганингизни қилдиришга уринсангиз, ташқаридан юпанч топиши аниқ. Сиз бу хатога йўл қўймай, уни илҳомлантириб туринг. Яъни «Шу вазиятдан бизни олиб чиқиб кета олишингизга ишонаман, оиламизни сақлаб қолиш қўлингиздан келади» деган сўзлар билан уни руҳлантиринг. Сиз билан ўзини эркин ҳис этсин. Фақат сизгина уни тушунишингизга, сизгагина кўнглидагиларни эркин айта олишига ишонсин. Агар эр-хотин ажрашишни истамаса, ҳеч ким уларни айира олмайди. Эрингиз билан муносабатларингизни мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s