Аёлларнинг қош териши мумкин эмасми?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Сирот кўприги ҳақида бир гап эшитгандим: сирот кўприги қошга ўхшаган бўлади. Ким бу дунёда қошини терган бўлса, сирот кўприги шу қадар юпқа бўлади, дейилганди. Мана шу гап тўғрими?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Сирот кўприги қилдан ҳам ингичка бўлиши ҳақида ривоятлар бор. Сирот кўприги ҳақиқий мўминлар учун кенг йўлдек бўлади, улар ҳақига фаришталар “Ё Аллоҳ, уни саломат қил!” деб дуо қиладилар. Аммо имон ва солиҳ амаллардан маҳрум кимсалар бу кўприқдан ўтишда қийинчиликка учрайдилар.

Аёлларнинг қош териши ҳаром иш экани маълум. Аммо айнан қош терган одам сирот кўпригидан ўтолмайди, деган гапни эшитмаганман. Бироқ лаънатга сабаб ҳар қандай ишни қилган одам қиёматда сирот кўпригидан ўтишда мушкул вазиятга тушиб қолиши турган гап. Шундай экан, имон-эътиқодда мустаҳкам бўлиб, Аллоҳ рози бўладиган амалларни қилиш, ҳаром ишлардан сақланиш керак”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s