Илонларда панжаларнинг йўқ бўлиб кетиши сабаби аниқланди

 Фото: Pavel Nemecek / CTK / Globallookpress.com

Флорида университети биологлари қандай генетик ўзгаришлар илонларда панжаларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келганини аниқлади. Улар ДНК қисмида жойлашган ва панжалар ривожи учун керакли бўлган геннинг фаоллигини назорат қилувчи учта мутациядир. Ўз хулосалари ҳақида олимлар Current Biology журналида чоп этилган мақолада сўз юритганлар. Бу ҳақда EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Тахминан 150 миллион йил муқаддам бошқа рептилиялардаги каби, илонларда ҳам панжалар бўлган. Бироқ кейинчалик қайсидир геннинг фаоллигини кучайтирувчи маълум бир молекулалар билан алоқа ўрнатадиган ДНК қисмидаги – энхансерларга кирувчи нуклеотидли кетма-кетликда хатолар юзага келади. Айнан шу ген Sonic hedgehog деб аталади. У эмбрионни ривожланишида оёқ-қўлларни ривожланишига жавоб беради.

Олимлар ўз тадқиқотларида питон эмбрионларидан фойдаланишди. Улар учта мутация сабаб Sonic hedgehog’нинг ишлаши илон ривожланишининг бошланғич даврида тўхтаб, панжалар изини қолдиради. Панжаларни пайдо бўлишини таъминловчи генетик механизмнинг қолган қисми миллион йиллар давомида сақланиб қолиб, ҳозиргача питон ва бўғма илонларда мавжуд. Шу билан бир қаторда, ҳаттоки бармоқларни ўсишига жавоб берувчи генлар ҳам ўзгаришсиз қолган.

Кобра ва қора илон каби бошқа илонлар доимий ДНКда кўпроқ мутацияга эга бўлиб, шу сабабдан ҳаттоки панжаларнинг изига ҳам эга эмаслар.

Cell журналида илмий изланишни чоп этган бошқа бир америкалик олимлар гуруҳи, панжаларни йўқолишида энг муҳим бўлган ДНК қисми Sonic hedgehog энхансери эканини тасдиқлади. Тадқиқотчилар регуляторни сичқонларга ўрнатиш учун CRISPR’ни қўллашди. Натижалар кемирувчиларда жуда ҳам қисқа оёқ-қўллар ривожланган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s