Инсон жағининг қандай пайдо бўлгани маълум қилинди

 Dinghua Yang

Швеция ва Хитойлик палеонтологлар инсон жағларига ўхшаш тузилма қадимий зирҳли балиқларда бўлганини аниқлашди. Улар 400 миллион йил аввал яшаган. Тадқиқот Science илмий журналида чоп этилди.

Аввалига жағлар ойқулоқларни ушлаб турувчи суяклардан пайдо бўлган. Одатий балиқлар тўлақонли жағлар ўрнига суякли ясси жисм – пластинага эга бўлган бўлишса, зирҳли балиқларда жағлар учта асосий қисм – тишли, усти жағ ва жағолдидан иборат бўлган. Мин Чжу (Min Zhu) ҳамкасблари билан бир неча йил муқаддам Entelognathus primordialis балиғини топди. У айнан шундай жағга эга эди. Бироқ, ўшанда олимлар тўла ишонч билан бундай жағ барча зирҳли балиқларда бўлганлиги ҳақида маълум қила олишмаганди.

Эндиликда айнан шу гуруҳ Хитойда янги – Qilinyu балиғини топди. Уни Entelognathus’нинг “қариндоши” деб баҳолашмоқда. Ҳар икки балиқ бир даврда яшаган бўлиб, бир хил тузилишга эга бўлган. Шу сабабдан тадқиқотчилар замонавий умуртқалилар жағи зирҳли балиқлардан келиб чиққан, деган фикрни илгари суришди.

Шунингдек биологларнинг аниқлашича, зирҳли балиқлар – ҳақиқий тишларга эга бўлган энг қадимий жонзотлардир. Зирҳли балиқларнинг жағи кўплаб тиш милклари ва тиш каналига эга бўлган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s