Келгуси 5 йил ичида вилоятларда тоза ичимлик суви муаммоси ҳал этилади

Келгуси 5 йил ичида вилоятларда тоза ичимлик суви муаммоси ҳал этилади

Келгуси 5 йил давомида мамлакатимиз бўйлаб қарийб 9 минг километр ичимлик суви тармоқлари, 1400та қудуқ ва 3600та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП VIII съездидаги нутқи давомида маълум қилди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz.

Янги сув иншоотлари қурилиши ва эскиларининг таъмирланиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятларида яшовчи 3 миллиондан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бу орқали аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи 67 фоиздан 84 фоизга кўтарилади. Бу ишларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида “Тоза сув” махсус жамғармаси ташкил этилиши белгиланди.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s