Рақам: Бош вазирга бир кунда қилинган қўнғироқлар сони

19 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 1000 телефон рақамига 19 мингдан зиёд қўнғироқ келиб тушди, хабар бермоқда ҳукумат раҳбарининг Facebook-саҳифаси.

«Буларнинг барчаси мурожаат юбориш эмас, балки мурожаатларнинг ҳолатини аниқлаштириш билан ҳам боғлиқ», — дейилади хабарда.

Мурожаат қилувчиларга интернетдан фойдаланишга имконият бўлмай қолгандагина телефон орқали, айнан қўнғироқлар камроқ бўладиган вақтда (улар жадвалда акс эттирилган) мурожаат юбориш тавсия этилмоқда.

Мурожаатлар имкони борича pm.gov.uz сайти орқали юборилиши ҳамда ҳолати текширилиши мақсадга мувофиқ.

«Ушбу ҳолатда хизмат сифатини яхшилаш мақсадида операторлар сони доимо орттириб борилаяпти, лекин шу билан биргаликда, айнан қўнғироқ кўп бўладиган вақтларда 1000 телефон рақамида навбат кутиш ҳолатлари кузатилмоқда», — қайд этилади хабарда.

Фото: fb.com/Mirziyoyev

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s