Самарқандда трамвай йўли қурилиши бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакатимиз Бош вазири Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрганида Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини янада яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Аҳолига қулайлик яратиш ҳамда шаҳар атроф-муҳити мусаффолигини таъминлаш борасида замонавий трамвай линиялари барпо этиш зарурлигини таъкидлади, деб ёзмоқда ЎзА.

Ушбу эзгу мақсадни амалга ошириш юзасидан ўтган қисқа вақт ичида зарур чора-тадбирлар белгиланди. Замонавий транспорт воситаси қатновини бочқичма-босқич йўлга қўйиш дастурлари ишлаб чиқилди.

– Трамвай қатновининг дастлабки босқичи Самарқанд темирйўл вокзали майдони ва Сартепа массиви оралиғида йўлга қўйилади, – дейди Самарқанд шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Улуғбек Тожибоев. – Пўлат излар Беруний, Буюк ипак йўли, Амир Темур, Туркистон кўчаларида ётқизилади. Умумий узунлиги 8 километрдан иборат мазкур йўл қурилишининг дастлабки ишлари бошланди. Йўл қурилишининг иккинчи босқичида трамвай йўналишини Темирйўл вокзалидан Сиёб деҳқон бозоригача, учинчи босқичида Буюк ипак йўли кўчасидан Кимёгарлар шаҳарчасига қадар узайтириш кўзда тутилган.

Самарқанд шаҳрида дастлабки трамвай қатновини 2017 йил Наврўз байрамига қадар йўлга қўйиш режалаштирилган.

Фото: Facebook / «Samarkand.Samarkandcy»

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s