Фарзандини йўлдан урган ота

big_8892091.jpg

Набижон Ибрагимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) айни пайтда пенсия ёшида. Ачинарлиси, у шу ёшга киргунига қадар бир неча марта судланган. Масъулиятли ота фарзандларини тарбиялаётганда, “Мен қилган хатоларни сизлар такрорламанглар”, дея ўгит беради. Н.Ибрагимов эса фарзандини жиноят кўчасига етаклади.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Н.Ибрагимовга Қирғизистон Республикаси фуқароси, унга аввалдан таниши бўлган Ғолиб исмли шахс қўнғироқ қилади.

– Менга новвойлик билан шуғулланиб юрган йигитлардан керак, – дейди Ғолиб.

Н.Ибрагимов ўша куннинг ўзидаёқ синглисининг эри Авазбекни топиб, унга Қирғизистондаги танишининг новвойхонасида иш борлигини, бир кунда беш қоп ун нон қилиб ёпилишини, шунга яраша маош ҳам зўр эканини айтади. Кўпдан буён иш излаб юрган Авазбекка бу таклиф маъқул тушади.

Н.Ибрагимов “новвойлар жамоаси”га коллежнинг 2-босқичида таълим олаётган ўғли Каримжонни бош қилиб жўнатадиган бўлди. У шу аснода таниши Қодир Маматовни ҳам ишга таклиф қилди.

– Мен новвой чиликдан хабари бор бир йигитни топдим, – деди Авазбек ҳам қайноғасига буткул ишонганидан. – Биласиз, жиянингиз Мансурнинг қўлидан нон ёпиш келади. Новвойхонани ўзимиз юритаверамиз. Бизга ойлик вақтида бериб туришса бўлгани…

– У ёғидан хотиржам бўлинг! – уни ишонтирди Н.Ибрагимов.

Айтилган санада тўрт киши – Каримжон, Қодир, Авазбек ва унинг ўғли Мансур йўлга тушишди. Янгиқўрғон тумани, Нанай ҚФЙ, Қизилёзи маҳалласига етиб олгач, даладаги айланма йўллар орқали ноқонуний равишда Қирғизистон Республикаси ҳудудига ўтишди.

Аввалига иш бинойидек кетаётганди. Шу боис Н.Ибрагимовнинг ўғли Каримжон шерикларини ўша ерда қолдириб, ўзи яна ноқонуний йўллар билан чегарани бузиб Ўзбекистон ҳудудига ўтди.

Қирғизистонлик Ғолиб орадан бир қанча вақт ўтгандан сўнг Н.Ибрагимовга қўнғироқ қилиб, Қодир, Авазбек ва унинг ўғли Мансур қўшни республика давлат чегарасини бузганликда айбланиб, қамалгани ҳақида хабар қилди.

– Сен бориб Ғолиб билан гаплаш. Уларни қутқармасак, аммангдан балога қоламиз, – деди Н.Ибрагимов ўғли Каримжонга. Шу ерда у ўғлининг ҳали вояга етмаганини, такроран давлат чегарасини бузиш жиноятига етаклаётганини ўйлаб ҳам кўрмади.

Каримжон яна яширин йўллар орқали Қирғизистонга борди. Бироқ шерикларини қамоқдан олиб чиқиш имконини топа олмади. У чегараларимизни такроран бузиб, қўшни давлат ҳудудига ўтаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Н.Ибрагимов ва унинг фарзанди Каримжон суд ҳукми билан жавобгарликка тортилди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s