Ўзбекистонда бу йил 61 мингдан ортиқ жиноят ва 2,5 миллиондан ортиқ ҳуқуқбузарликлар қайд этилган

9814494411.jpg

Бугунги кундаги яна бир устувор вазифамиз – мамлакатимиз ривожига тўсиқ бўлаётган ёвуз иллат, яъни, коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалаларини самарали ҳал этишдан иборат.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездидаги маърузасида маълум қилди, деб ёзмоқда 1news.uz.

Унинг айтишича, биргина жорий йилнинг 9 ойида 61 мингдан ортиқ жиноят ва 2,5 миллиондан ортиқ ҳуқуқбузарликлар қайд этилган.

“Бу рақамлар жамият тақдири учун жавобгарликни ҳис қилган ҳар бир инсонни ўйлантирмасдан қўймайди, албатта. Чунки, улар кимгадир фарзанд, ота-она ёки қариндош, қолаверса, шу юртнинг фуқароларидир. Жиноят учун жазо муқаррар, албатта. Лекин, ўзимизга бир савол берайлик – фуқароларимиз жиноят йўлига кириб қолмаслиги учун шахсан ҳар биримиз нима иш қиляпмиз? Шу нуқтаи назардан, фаолиятимиз, биринчи навбатда, айбдор шахсни жавобгарликка тортиб, унга “судланган” деган тамғани босишга эмас, аксинча, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактикасига қаратилиши зарур. Афсуски, жойларда бу масалада маҳалла раиси, профилактика инспектори ва бошқа мутасаддилар ўз масъулиятини мутлақо ҳис этмаяпти, десак, тўғри бўлади. Шунинг учун жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳар қандай жиноятга адолатли баҳо беришга қаратилган ишларимиз кескин кучайтирилади”, – таъкидлади давлат раҳбари.

Унинг фикрича, ҳар бир ҳолат ва вазият бўйича ҳоким, ички ишлар бўлими бошлиғи ва прокурорнинг аҳоли вакиллари олдида ҳисобот беришини кўзда тутадиган янги тизим жорий этилади.

“Халқнинг дарди ва ташвишларини писанд қилмайдиган, эл-юртимиз осойишталиги ва жамоат тартибини сақлашга, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга қурби етмайдиган ҳар қандай даражадаги раҳбарларга нисбатан жиддий чоралар кўрилади. Лўнда қилиб айтганда, бундай лоқайд ва бефарқ шахсларга раҳбарлик лавозимларида мутлақо ўрин йўқ. Профилактик тадбирларни ташкил этишда маҳалла имкониятларидан самарали фойдаланиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтириш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда фаол қатнашаётган инсонларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозим”, – деди Мирзиёев.

Фото: 1news.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s