Ўзбекистонда 9 ой давомида инфляция 2,2 фоизни ташкил этди

Жорий йилнинг биринчи тўққиз ойи якунлари бўйича Ўзбекистонда инфляция даражаси 2,2 фоизни ташкил этди, дейилади Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.

Январь-сентябрь ойларида 2015 йилнинг худди шу даврига нисбатан Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,8 фоиз, саноат ўсиши 7,2 фоизни, қурилиш ишлари ҳажми ўсиши 15 фоизни, чакана савдо айланмаси ўсиши 14,2 фоизни, хизматлар кўрсатиш ҳажми ўсиши 12,4 фоизни ташкил этди. Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми — 9,4 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестициялар — 11,2 фоизга ўсди.

Юқори иқтисодий ўсиш суръатларига ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси, давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицити ва 2,2 фоизни ташкил қилган инфляция даражасининг пастлигини ифода этган макроиқтисодий барқарорликни сақлаш орқали эришилди, дейилади ҳисоботда.

Фото: «Газета.uz»

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s