“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Малайзиядан рейсларда Samsung Note 7 тақиқланганини хабар қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Малайзиядан учиб келаётган ўз йўловчиларини Samsung Galaxy Note 7 смартфонларини ўзи билан олиб ўтиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди. Авиакомпания сайтида берилган хабарга кўра, тақиқ Малайзия давлат авиация назорати томонидан киритилган бўлиб, бу парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

“Чекловлар Samsung Note 7 маркали смартфонларни аввал юз берган ёниб кетиш ҳолатлари сабаб киритилди. Бу сабабдан йўловчилар Малайзиядан учиб кетаётган рейсларга ускунани қўл юки, багажга топшириш орқали олиб ўтишлари ёки юк сифатида жўнатишлари мумкин эмас. Ушбу тавсияларга риоя қилишингизни сўрамиз”, – дейилади хабарда.

Бошқа йўналишларга ускунани олиб ўтиш борасидаги чекловлар ҳақида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” хабар бермаган.

Фото: Samsung

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s