АҚШда таносил инфекциялари эпидемияси бошланди

 Фото: Rolf Kremming / DPA / Globallookpress.com

АҚШда жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар миқдори ошиб бормоқда. Бундай хулосага касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказлари (CDC) мутахассислари келган, деб хабар бермоқда Gizmodo.

Шимолий Америкада энг кўп учрайдиган таносил касалликлари сирасига хламидиоз (1,5 миллион ҳолат), сўзак (400 минг ҳолат) ва захм (сифилис – 24 минг ҳолат) киради. CDC директори Жонатан Мерминнинг сўзларига кўра, бундай кўрсатгичлар жинсий инфекцияларни олдини олиш борасидаги тиббий ҳаракатлар энг паст даражада қолаётганини кўрсатади.

Хламидиознинг учдан икки қисми ва сўзак ҳолатларининг ярми 15-24 ёшдаги инсонларга тўғри келади. Шу билан бир қаторда, клиника беморлари асосан ноодатий жинсий муносабатга эга эркаклардан иборат. Аёллар орасида эса захм билан касалланиш 2015 йилда 27 фоизга ортган.

Ушбу муаммони ҳал этиш учун CDC жамоатчиликни таносил касалликлари ва хавфсиз жинсий алоқа мавзуларидаги мунозараларда фаолроқ бўлишга чақирмоқда. Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрича, жинсий инфекцияларга текшириш одатий тиббий ёрдамнинг ажралмас мажбурий бир қисмига айланиши лозим.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s