Бош мия саратонига қарши курашувчи самарали восита топилди

 Фото: Anna Altukhova / Globallookpress.com

Бош мия саратони билан курашувчи янги дори воситаси марказий асаб тизимини зарарли моддалардан ҳимояловчи тўсиқдан ўта олади. Восита Жон Хопкинс номидаги тиббий тадқиқотлар Маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилди. Ўз хулосалари ҳақида улар Journal of Medicinal Chemistry’да чоп этилган мақолада сўз юритади. Илмий изланиш ҳақида эса қисқача EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Терапевтик восита учун асос сифатида тажрибавий 6-диазо-5-оксо-L-норлейцин (ДОН) препарати олинди. Уни Перуда 70 йил аввал аниқланган тупроқ қатлами бактерияларидан олишади. Ушбу модда оқсиллар таркибига кирувчи глутамин аминокислотасини ҳужайра томонидан ишлатилишига йўл қўймайди. ДОН кечки босқичларда ўсимталар ҳажмини камайтиради, бироқ инсоннинг ошқозон-ичак тизими учун жуда ҳам зарарли бўлиб чиққан.

Олимлар дори воситасининг турли кўринишларини синтезлашди. Улар орасидан ёғларда самарали равишда эриб кетувчи молекулалар қидирилди. Бундай ўзига хослик моддаларни ўзга тўқималарни қондан асаб тизимига тушишини чекловчи гемато-энцефал тўсиқдан ўтишга имкон беради. Мияга етиб боргач, улар яна ДОНга айланади.

Маймунлардаги тажрибалар, ДОНнинг тажриба гуруҳидаги жониворлар бош миясидаги зичлиги (уларга модификацияланган препарат берилди), одатий 6-диазо-5-оксо-L-норлейцинни худди шундай ҳажмда берилган маймунларга қараганда ўн баробар юқори эканини кўрсатди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s