Масъулиятсизлик жавобсиз қолмайди

Картинки по запросу плачущие дети фото

Ойбек Гаппаровнинг гулдек икки нафар фарзанди бор. Уларни катта қилиш, ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бериш оталик бурчи. Аслида, унинг бурчи, вазифаси оила мустаҳкамлигини сақлаш, болаларини ўз бағрида вояга етказиш эди. Бироқ Ойбек бундай қилмади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Кундалик муаммолар, оилавий келишмовчиликларга вақтида ечим топишга, аёли Насиб билан тинч-тотув яшашга ўзида куч топа олмади. Кейин эса ўзи тўғри деб ҳисоблаган йўлдан юриб, турмуш ўртоғи билан ажрашди.

Аввалига Насиба болаларини ўзи вояга етказишга аҳд қилди. Аммо уларни кийинтириш, едириб-ичириш оғирлик қила бошлади. Моддий таъминотга муҳтожлик сезди. Собиқ турмуш ўртоғидан болалари учун алимент ундиришни сўраб бир неча бор судга мурожаат қилди. Ойбек эса суд томонидан алимент ундириш тўғрисида чиқарилган ҳал қилув қарорига беписандлик билан қаради. Фарзандларининг ҳар томонлама азият чекаётганлигини парвойига ҳам келтирмади. Белгиланган алимент пулининг арзимаган қисмини тўлаб, ўзини гўёки оталик бурчини адо этаётгандек кўрсатди. Лекин кўп ўтмай алиментни умуман тўламай қўйди.

Насиба тоқати тоқ бўлиб, Ойбек Гаппаровдан тўланмай қолган алимент пулларини ундириб беришни сўраб жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига ариза билан мурожаат қилди. Тергов ҳаракатларида Ойбек 2012 йил 1 октябрдан 2016 йил 1 март кунига қадар жами 11 миллион 118 минг сўм миқдоридаги алимент пулини қасддан тўламай келаётганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг Ойбекнинг пайтавасига қурт тушди. Суд жараёнига қадар Насибага мазкур қарздорлик ҳисобидан 5 миллион сўм тўлашга мажбур бўлди. Қолаверса, масъулиятсизлиги ва қонунларни менсимаганлиги учун ҳар тегишли жазо олди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан Ойбек Гаппаровга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди. Шу билан бирга, суд жабрланувчининг фойдасига тўланмасдан қолган 6 миллион 118 минг сўм алимент пулини ундириш тўғрисида ҳам ҳукм чиқарди.

Фото: ihappymama.ru

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s