Хонанда Шоҳруххоннинг янги ижод маҳсули: унинг ўзи вампир, Асал Шодиева эса «буратино-бурун»

shohruxxon-1.jpg

Актриса Асал Шодиева Instagram’даги саҳифасида турмуш ўртоғи — хонанда Шоҳруххон билан бирга тушган ва монтаж дастури ёрдамида қайта ишланган ҳажв-суратини эълон қилди, деб ёзади Hordiq.uz.

Унда Шоҳруххон қўрқинчли қора кўзойнак таққани, вампирларникига хос «тишлари» яққол тўла кўриниб турганини, Асал Шодиеванинг бурни эса Буратиноникидек узун, қошлари эса қоп-қора қалин қилинганини кўриш мумкин.

«Эримнинг ижод маҳсули… Шундай бурним бўлишини ҳар доим орзу қилардим», — деб суратга изоҳ қолдирган Асал Шодиева.

shohruxxon-3.jpg

Фойдаланувчилардан бири: «Шоҳруххон охирги вақтларда кўпроқ мультфильм кўраяпти, шекилли», — деб ёзган. Ҳақиқатан ҳам, Шоҳруххоннинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилинган унинг дўсти билан тушган сурати ҳам шундай монтаж қилинган.

shohruxxon01.jpg

Монтаж қилинмаган суратлар ҳам бор: Шоҳруххоннинг саҳифасида Асал Шодиева томонидан олинган селфи эълон қилинган бўлиб, унда хонанданинг машина ичида ҳордиқ чиқараётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s