Швециялик аёл хипча бел бўлиш учун 6та қовурғасини олдириб ташлади

 Фото: @pixeefox / Instagram

Швеция фуқароси 40 сантиметр ўлчамли хипча белга эга бўлиш мақсадида 6та қовурғасини олдириб ташлади. Жарроҳлик амалиётига 120 минг доллар сарфлангани ҳақида Cosmopolitan UK хабар тарқатди.

Пикси Фокснинг айтишича, жарроҳлик амалиётидан сўнг ҳар куни ингичка корсет кийиб, уни фақатгина фитнес-машғулотлар чоғида ечиб ташлайди.

Бундан ташқари аёлнинг киприклари кўчириб ўтказилиб, ботокс киритилган ва қош, кўз ҳамда лаблари узлуксиз макияж қилинган. “Мен ҳозирда яна бир жуда мураккаб амалиётга тайёргарлик кўраяпман. Бу ҳақда у омадли якун топса хабар бераман”, — дея маълум қилган Фокс.

Швециялик аёл ўз ташқи қиёфасини 2015 йилнинг ноябридан бошлаб ўзгартиришни бошлаган ва бунинг учун Фокс хом сабзавотлар билан озиқланиб, ҳар куни спорт залида 2-5 соат вақтини ўтказган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s