Мавлид анъанаси ҳақида

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали бўлган Muslim.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Mavlud bidat emasmi?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Мавлид деган анъанани биз ўйлаб топмаганмиз. Агар сиз китоб ўқиган бўлганингизда, қадимги уламоларнинг китобларида ҳам мавлидни нишонлаш ҳақидаги гап-сўзларга кўзингиз тушган бўлар эди. Сизнинг саволингизга гапни қисқа қилиб жавоб берамиз: Агар мавлиддан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратини ўрганиш ва уни ўзгаларга ҳам ўргатиш қасд қилинган бўлса, бунинг зарари йўқдир. Чунки биз у зотнинг сийратини ўрганишга буюрилганмиз. Биз у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини йил ўн икки ой ўрганамиз. Робиъул аввал ойида эса бунга янада эътибор қаратамиз. Шунингдек, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Ислом тарихига бевосита боғлиқлиги ҳамда унинг асосий қисми бўлгани учун умуман олганда йил давомида ва хусусан робиъул-аввал ойида кўпроқ ўрганамиз”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s