Пушаймонлик сафари

big_8892091.jpg

Одам савдоси ва унинг оқибатлари хусусида оммавий ахборот воситалари орқали узлуксиз чиқишлар қилиниб, фуқаролар ҳушёрликка чорланмоқда. Бундан кўпчилик ўзига тегишли хулоса чиқариб, ризқини ўз юртларидан қидиришга бел боғлаётган бўлсалар, айримлар катта маош илинжида ёлғон ваъдаларга учиб, ҳамон унинг “тўри”га илиниб қолаётганликлари, афсусланарлидир, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.

Хусусан, СВОЖЖДЛҚК департаментининг Оқолтин туман бўлимига ушбу ҳудудда яшовчи фуқаро Содиқ Мавлонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг одам савдоси жиноятидан жабр чекканлиги ҳақида баён қилади.

Маълум бўлишича, Мирзаобод туманида яшовчи Ҳасан Турмонов терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган қозоғистонлик Жавлон исмли шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, андижонлик Даврон Қўчқоров ҳамда оқолтинлик Содиқ Мавлонов ва Исом Комиловларга катта маош ваъда қилади. Уларни алдаб, қўшни республиканинг Еттисой вилоятига олиб боради. Манзилга етгач, уларнинг фуқаролик паспортларини олиб қўяди ва жиноий шеригига топшириб, эвазига 250 минг қозоқ тенгеси олади-да, ортга қайтади.

Ваъдага кўра, учовлон қўшни республикада Жавлонга тегишли бўлган ерларда ишлашлари, маошларини эса ҳосил етилгандан сўнг олишлари керак эди. Афсуски, жарақ-жарақ пул илинжида бегона юртда не-не кунларни бошдан кечириб, саккиз ой меҳнат қилган Д.Қўчқоров, С.Мавлонов ҳамда И.Комиловлар уйларига қуруқ кетишга мажбур бўлишди. Ҳосилни йиғиб олган Жавлон иш ҳақини беришга келганда, ваъдасини унутди. Тортишувларда эса уларни саккиз ой текинга ишлатиш учун Х.Турмоновдан сотиб олганлигини пеш қилди. Эндиликда, бу жойда қолиш бефойда эканлигини тушунган йигитлар не азобларда юртларига кириб келишади.

Мазкур ҳолат бўйича Х.Турмоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s