Сирдарё вилоятида 5 та туман ҳокими ўзгарди

sirdaryo-1.jpg

Сирдарё вилоятининг 5 та туманига ва 2 та шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди. 22 октябрь куни Халқ депутатлари Гулистон, Ширин шаҳарлари, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтига асосланиб Kun.uz хабар берган.

Сессияларда ташкилий масалалар кўрилган.

Депутатлар Сирдарё вилояти ҳокими Ойбек Ашурматовнинг тавсиясига кўра, Гулистон шаҳрига Сирдарё вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Шуҳратуллаевич Исматуллаевни, Ширин шаҳрига “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти электростанциялардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Илҳомжон Маҳмуджонович Бегалиевни, Оқолтин туманига Жиззах вилояти Зомин тумани “Автосаноат-агро-Жиззах” масъулияти чекланган жамияти раиси Ҳамрабой Раҳимович Раззоқовни, Сайхунобод туманига Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Носиржон Маҳмудович Эгамбердиевни, Сардоба туманига Сирдарё вилояти прокуратураси қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Шукурулло Хўжамқулович Турсуновни, Сирдарё туманига “Сирдарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори Собиржон Назаровни ҳоким этиб тасдиқладилар.

Сессияларда вилоят ҳокими Ойбек Ашурматов туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маърузалар қилган.

Сессияларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Даврон Абитович Назармуҳаммедов қатнашди ва сўзга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрганди.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s