Тийиқсиз нафс қутқуси

тийиксиз_нафс_куткуси.jpg

Уйчи туманида туғилган Шамсиддин Усмонов (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартириб берилмоқда) айни кучга тўлган, навқирон йигит ёшида бўлишига қарамай, осон даромад орттириш “дард”ига мубтало бўлган кимсалардан бири экан. 26 ёшли бу шахс жорий йилнинг 4 январь куни ўз уйини “гардкам”чиларга “ижара”га бериб, фуқаролар Фаррух Темиров, Шокир Орипов, Козим Алиев, Аваз Аҳмедовга қонунга зид равишда қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берган. Бу ҳақда Диёнат газетаси хабар бермоқда.

Аммо қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда эмас, қирқ дақиқадаёқ фош бўлиб, бу жиноий қилмишга туман ИИБ ходимлари чек қўйишди. Ўша куни соат 17.30лар чамасида, қартабозлик айни авжига чиққан бир пайтда ҳуқуқ-тартибот ходимлари Шамсиддиннинг ҳовлисига кириб бориб, ўртага 336.500 сўм пул тикилган ҳолда тўрт нафар шахснинг қимор ўйнашаётгани устидан чиқишди.

– Онам бемор бўлиб қолиб, Наманган шаҳрида, опамнинг уйида ётиб юриб даволанаётган эдилар, – деди суд мажлисида судланувчи Ш. Усмонов. – Бундан маҳалладошларим хабардор эдилар. Шокир Орипов уйингда ҳеч ким йўқ-ку, қарта ўйнаш учун борайлик, дея таклиф қилди. Мен розилик бердим. Шундан сўнг тўрт киши уйимга келиб, қимор ўйинини бошлаб юборишди. Шу пайт ички ишлар ходимлари кириб келиб, воқеага гувоҳ бўлиб, далилий ашёлар билан тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришди. Бу қилмишим жиноят эканлигини билмагандим, ҳозирда ўз хатоимни тушуниб етдим, пушаймондаман. Онам менинг қарамоғимда эканлигини ҳисобга олиб, суд ҳайъатидан енгилроқ жазо тайинлашни илтимос қиламан.

Судланувчи Ш. Усмоновнинг қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан, ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлашда ифодаланган айби ўзининг тўлиқ иқрорлигидан ташқари, иш бўйича сўроқ қилинган гувоҳлар, Уйчи тумани ИИБ тезкор вакилининг билдиргиси ҳамда бошқа далилий ашёлар билан ўз исботини топди.

Жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани судининг Ёрқўрғон ҚФЙ маъмурий биносида бўлиб ўтган сайёр очиқ суд мажлисида ушбу жиноят иши атрофлича кўриб чиқилиб, судланувчи Шамсиддин Усмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси, биринчи қисми билан айбдор, деб топилди. Унга нисбатан олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s