Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони!

420x232_article_1477289683_L7cKT_.jpg

Малайзиянинг Пенанг шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этяпти. 20 октябрь куни старт олган мазкур нуфузли мусобақа эртага, 25 октябрь куни якунига етади. Қувонарлиси жаҳон чемпионатида 62 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Адҳамжон Эргашев ўз вазн тоифасида барча рақибларини ортда қолдириб олтин медалига сазовор бўлди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар тарқатди.

Ўзбекистон МОҚ матбуот хизматининг маълум қилишича, Адҳамжон даст кўтаришда 125, силтаб кўтаришда 155 кг тошни ўзига бўйсундириб, умумий 280 кг натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Мазкур вазн тоифасида кумуш медали Хитойлик Юнбан Вэй (276 кг) га, бронза эса Россиялик Зулфат Гараев (273кг)ларга насиб этди.

Бунга қадар Адҳамжон Эргашев II ўсмирлар Олимпия ўйинлари ҳамда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаганди. Энди эса у ўз шахсий коллекциясига жаҳон чемпионатининг олтин медалини ҳам қўшиб қўйди. Эътиборлиси Малайзиядаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини биргина спортчи – Адҳамжон Эргашев ҳимоя қилди ва у ўзига билдирилган ишончни тўла оқлаб жаҳон чемпионатида мадҳиямиз янграшига ҳамда байроғимиз сарбаланд кўтарилишига сабабчи бўлди.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s