Бобоқулова қотиллик қилганига иқрор бўлди

Гулчеҳра Бобоқулова архив сурат

Ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулованинг таржимони у тўрт ёшли қизалоқни ўлдирганини тан олганини айтди, деб ёзади Спутник Москванинг Хорошевск судидан хабар берган мухбирга асосан.

“У айбига иқрор бўлди, айблов ҳукмидан норози эмас. У бошқа ҳеч нарса демади”, — дея унинг сўзларини таржима қилиб берди тожик тили бўйича таржимон Фарида Ханифова.

Москванинг Хорошевск суди душанба куни жиноят ишини кўриб чиқишга киришди. Прокурор томонидан эшиттирилган жиноят иши материалига кўра, Бобоқулова церебрал фалаж касаллигига чалинган қизнинг энагаси бўлган. Феврал тонгида Москвадаги Народное ополчение кўчасидаги хонадонда Бобоқулова қизни бўғиб ўлдирган.

“Сўнгра у қизчанинг бошини пичоқ билан кесиб ўзи билан олиб чиқиб кетган. Хонадондан чиқиб кетаётиб уйга лампа мойи ёрдамида ўт қўйган. Кўчада у ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан қўлга олинган”, — дея айблов ўқиди прокурор.

Гувоҳларнинг айтишларича, у қўлга олингунига қадар кўчада 20 дақиқача қизнинг бошини кўтариб юрганча ўзи билан ўзи гаплашган ва атрофдагиларга пўписа қилган.

Жиноят иши доирасида мажмуавий стационар психолог-психиатрлик экспертизаси ўтказилди ва хулосадан маълум бўлишича, 39 ёшли Бобоқулова сурункали руҳий касалликка чалинган.

Бобоқулова “Вояга етмаганни ўлдириш”, “Бировнинг мулкини ўт қўйиш йўли билан қасддан йўқ қилиш” ва “Портлаш ҳақида ёлғон хабар бериш” моддалари бўйича айбланмоқда.

Фото: Sputnik / Григорий Сысоев

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s