Каъбапўш ҳақида сиз билмаган 15 маълумот

1dd94490399b564eb55f63a750e192da.jpg

Кисва – Маккадаги муқаддас Каъбанинг устига ёпиладиган мато. У ҳар йили ҳаж мавсумининг сўнгида алмаштирилади ва аввалгиси бўлакларга бўлиниб, мусулмонларга тарқатилади.

Бир қатор олимларнинг фикрича, Каъбани кисва билан ёпиш Исмоил (алайҳиссалом) даврларига бориб тақалади. Бошқа бир олимларнинг таъкидига кўра, биринчи марта Каъбага кисва кийдириш Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг аждодлари бўлмиш Аднан ибн Ад томонидан амалга оширилган.

Кўпчилик эса бу анъанани Ямандаги Хумайюра қироли Туба бошлаб берган деб ҳисоблайди.

Кисвани тайёрлаш учун бутунбошли устахона фаолият юритади. Биринчи устахона 1927 йилда ташкил этилган. Бугун кисвани тайёрлашдек шарафли иш устида 240 ҳунарманд ва техник мутахассислар меҳнат қилади.

Кисва 5 қисмдан иборат, улардан бири Каъбанинг кириш эшигини ёпиб туради. Каъбапўшнинг умумий катталиги 658 кв.м. ни ташкил этади ва у узунлиги 14 метр ҳамда кенглиги 101 сантиметр бўлган 47 та бўлаклардан тикилади. Кисванинг олтин иплар билан нақшлар солиб тикиладиган матосининг ўзига 450 кг ипак сарфланади.

Кисванининг тайёрланиш жараёни анчагина машаққатли бўлиб, роппа роса уч ойни ташкил этади. Каъба ёпинчиғини тайёрлаш учун Саудия Арабистони ҳукумати 17 миллион риал сарфлайди. Ҳар йили иккита кисва тайёрланади. Бири Каъбанинг устига ёпилса, иккинчиси ҳар эҳтимолга қарши сақлаб қўйилади.

Каъбага янги ёпинчиқ ёпиш пайтида ҳожилар Арафот тоғида ҳаж амалларини бажараётган бўладилар. Бу ишни бир қанча маҳаллий ходимлар махсус кўтарма ускуналар ёрдамида амалга оширадилар.

Хуршида Абдуллаева тайёрлади

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s