Сурхондарёда 19 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилади

hlopok3.jpg

Қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифа – аввало ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдир.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездидаги маърузасида маълум қилди, деб ёзади 1news.uz.

Унинг фикрича, бу борада замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда чуқур қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилади.

“Ҳосилдорлиги паст ерларда пахта экишни қисқартириш сабзавот, дуккакли ва озуқабоп экин майдонларини кенгайтириш, илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда, юқори технологияга асосланган интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш билан биргаликда олиб борилади. Масалан, кейинги йилларда Сурхондарё вилоятида пахта ҳосилдорлиги пастлигича қолмоқда. Фермер хўжаликларининг иқтисодий аҳволи йилдан-йилга ёмонлашмоқда. Томорқалардан фойдаланиш ҳам талаб даражасида эмас. Ваҳоланки, Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида февраль ойидан бошлаб бемалол 3 марта ҳосил олиш имкони бор. Шунинг учун 2017 йилда тупроқ унумдорлиги паст ерлар ҳисобидан ушбу ҳудуднинг қарийб 18 минг гектар пахта ва 1000 гектар ғалла майдонлари қисқартирилади. Ушбу майдонларда сабзавот ва мева етиштирилади, интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, иссиқхоналар ташкил қилинади. Натижада маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ҳажми кескин кўпайиб, қўшимча қийматли экспортбоп маҳсулотлар тайёрланади. Бу аҳолининг манфаатдорлиги ошиши ва даромади янада кўпайишига олиб келади”,- деди Мирзиёев.

Унинг фикрича, ана шу масала бошқа вилоятларда ҳам босқичма-босқич қайта кўриб чиқилади ва бундай тадбирлар уларда ҳам давом эттирилади.

“Яқин кунларда 2017-2020 йилларга мўлжалланган кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш якунига етказилади. Дастурга мувофиқ, экин майдонларини оптималлаштириш, пахта майдонларини босқичма-босқич қисқартириш таъминланади. Асосий эътибор экспортга йўналтирилган мева-сабзавот ва озиқ-овқат ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш шохобчаларини ташкил этиш ва сервис хизматлари кўрсатишга қаратилади. Келгуси 5 йилда биз мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини 1,8 баробар ошириб, бугунги 17 фоиздан 30 фоизга кўпайтиришни вазифа қилиб қўймоқдамиз. Қўшимча тарзда 200 минг тонна маҳсулот сақлаш қувватига эга бўлган совутгичли омборхоналар қурилади. Бу ўз навбатида янги иш ўринлари очиш, аҳоли даромадини кўпайтириш ва маҳаллий бюджетга қўшимча маблағ тушириш имконини беради”, – таъкидлади Мирзиёев.

Фото: 1news.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s