Хорижда ўқийман деб…

23739.jpg

Исмим Шоҳиста, 1989 йили туғилганман. Мактаб ва лицейни аъло баҳоларга тугатганим сабабли Германиядаги нуфузли ўқув юртларидан бирига ҳеч қийналмай ўқишга кирдим. Ўқишим яхши, камчилик йўқ, фақат ота-онам ва дўстларимни кўргим келар, Ватан соғинчи қийнар эди. Кунларнинг бирида курсдошим бу ерда мендан бошқа яна бир ўзбек қизи борлигини, хоҳласам, у билан таништиришини айтди. Юртимни, ўзбек тилини, миллатдошларимни соғинганим учун дарҳол рози бўлдим.

Қизнинг исми Одина экан. Биз у билан яқин бўлиб кетдик. У бошқа институтда ўқиши, ҳар кун дарсдан сўнг кўришиб туришимиз мумкинлигини айтди. Шундай қилиб, бирга дарс тайёрлайдиган бўлдик. Одина суҳбатларимиз пайтида менга Исломнинг моҳияти, динимиз арконлари ҳақида ҳам гапириб берарди. Бир куни у менга бир журнални кўрсатди, ўзбек тилида бўлгани учун уни қизиқиш билан ўқий бошладим.

Унда Ватанимиз қоралангани, юртимиз ҳақида турли бўҳтонлар ёзилгани учун кайфиятим тушиб кетди. Буни сезган Одина менга жиҳод, ҳижрат, кофирларга қарши кураш ҳар бир мусулмон учун фарз экани, бу йўлда хотин-қизлар ҳам қилиши зарур бўлган ишлар борлиги ҳақида сўзлади. Мен диндан умуман бехабарлигим учун унинг гапларига ишондим. Ислом дини шундай экан, деган фикрга келдим.

Энди у деярли ҳар куни мамлакатимизга қарши фикр билдирар, барчамиз бирлашиб, ислом давлати тузишимиз даркорлигини уқтирарди. Шундай кунларнинг бирида у менга диний маъруза варақалари ва жиҳод, ҳижратга тарғиб қилувчи видеолавҳалар ёзилган флешкартани берди. Мен ҳар куни янги маълумот олаётганимдан хурсанд эдим. Ўқишимизнинг 1-босқичи тугаб, таътил кунлари бошланишига ҳам оз қолган эди. Ватанимга қайтишга чоғланиб юрган кезларимда Одина: “Боришинг шартми, шу ерда қол, бирга ҳижрат қиламиз, бизга раҳнамолик қиладиган киши билан гаплашдим, яқин кунларда Ироққа олиб кетишини айтди”, деб қолди. Мен паспортимни алмаштириш фурсати етганини, бориб келишим зарурлигини айтдим. Одина агар уйга қайтадиган бўлсам, ўзим билан флешкадаги маълумотларни олиб кетиб, у ердагиларга ҳам дин ҳақида гапиришимни, ҳижрат қилиш кераклигини тушунтиришим, ҳижратга рози бўлган қизларни бирга олиб келишим лозимлигини уқтирди.

Мен Ватанга қайтдим. Уйимдагилар мендаги ўзгаришларни кўриб, ҳайратда қолишди. Укаларимга телевизор кўришни тақиқладим. Ҳаттоки оила аъзоларимни кофирга чиқариб қўйдим. Бувим мендан нима учун ўзимни бундай тутаётганимни сўради. Ислом дини бағрикенглик дини экани, унда фақат яхшилик қилиш буюрилганини айтди. Мен бувимдан кўра кўп нарса биламан, деб ўйлардим. Шу сабабли у кишининг гапларига ишонгим келмасди. Бир муддатдан сўнг, дугоналаримга Одинадан эшитганларимни ўргата бошладим. Улар нотўғри яшаётганликлари, биз ислом давлати тузишимиз кераклиги ва жиҳод ҳақида гапириб, флешкадаги маълумотларни кўпайтириш учун бериб юбордим. Видеолавҳаларни дугоналаримдан бирининг отаси кўриб қолиб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилибди…

Мана, ҳозир кўзим очилди. Ислом динининг асл моҳияти, у фақат эзгуликка ундашини билдим. Динимизда Ватанни асрашга, унинг тинчлиги учун курашишга чақирилган экан. Шундай тинч, фаровон диёримизга қарши ҳаракат қилганимдан афсусдаман. Бувижон, сизнинг гапингизга кирмадим, мени кечиринглар…

“ИШИД фитнаси” китобидан олинди.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s