Ўзбекистонда маданият ва спорт ишлари вазири 30 дан ортиқ раҳбар кадрларни интизомий жазога тортди

Маданият ва спорт ишлари вазири 30 дан ортиқ раҳбар кадрларни интизомий жазога тортди

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов 22 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилган Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг 2016 йил 9 ойлик якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлисида 30 дан ортиқ раҳбар кадрларга интизомий жазо белгилади, деб хабар бермоқда Qalampir.uz.

Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2010 йил 29 декабрдаги “2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таҳлил қилар экан, бу борадаги натижалар ижобий бўлмаганлигини таъкидлаб ўтди.

2013-2015 йилларда таъмирлаш ва жиҳозланиши белгиланган 247 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларидан 58 таси фойдаланишга топширилмаган.

Вазир жойларда қарор ижроси бўйича жиддий камчиликларга йўл қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.

Маданият ва спорт ишлари вазири 30 дан ортиқ раҳбар кадрларни интизомий жазога тортди

2011-2015 йилларда қарор дастури бўйича 225 та боғ фойдаланишга топширилиши керак эди. Бироқ бу муддат ўтиб кетганлигига қарамасдан, эндигина 132 таси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, аттракционлар билан таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири бу борада олиб борилаётган ишларни “қониқарсиз” дея танқид қилди. Ўз вазифасига нисбатан масъулиятсиз ёндашган 30 дан ортиқ раҳбар кадрларга нисбатан интизомий жазо белгиланди.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s