«Ўғлимнинг учинчи турмуши… аммо бу келин ҳам бўлмайди!»

420x232_article_1477303499_w_7nsO.jpg

— Ўғлим уйлангач, хотини билан келишолмай ажрашиб кетишди. Хозир алимент тўлайди, набирамдан хабар олиб турамиз. «Саёқ юрмасин» деб яна бир бор уйлантирдик. У билан ҳам бир неча йил яшади, ҳомиладор бўлавермагач, яна ажрашишга мажбур бўлди. Иккинчи турмуши бўлмагач, ўзидан анча ёш қизга уйлантиришга қарор қилдик. Бу келиним билан ҳам бир йилдан ошиқ яшади. Яқинда яна набирали бўлдим. Аммо турмуши жар ёқасига келиб қолди, назаримда. Ёш келин “Онам айтди, болани кесерча кесиш орқали дунёга келтираман” деб туриб олди. Қудам ҳам шуни кутиб турган шекилли, қизининг кўзи ёригунча ўзи қараб беришини айтиб уйига олиб кетди. Бундай ўзбошимчаликдан ғазабланиб, биз ҳам келиннинг ҳолидан хабар олмай қўйдик. Болани дунёга келтиргач, чилласи чиқмаёқ «Келин турмушга чиқар эмиш» деган хабар келди. Шу гаплардан кейин ўзим бош бўлиб уни қайтардим. 5-6 ой яхши яшаб юришди. Ҳаммаси изига тушгани рост бўлсин-да, деб турган эдимки, йўқ жойдан телефон талашиб мен билан уриша кетди. Кичик келишмовчилик дарров катта можарога айланди. Аччиғ устида онасига қўнғироқ қилиб, «Ўзингиз йўлга солиб беринг, ҳаво алмаштириб келади» дедим-да, уйига жўнатиб юбордим. Кейин билсам, шифохонага ётиб олибди. «Қайнонам мени урди» дея ариза ҳам ёзибди. Масала, ҳатто, маҳалла идорасида кўрилди. Мажлисдан чиқиб, ўғлим «Болам учун сени кечираман» деди. Шунча гапдан кейин ҳам, қудам қизини бизникига юбормади. Мана беш ойдирки, ўғлим ва келиним алоҳида яшашяпти. Энди бу айёр келин боламни ишхонасига бориб, тинчини бузаётган экан. Ўғлим бўлса, нуқул ярашаман, дейди. Мени ёлғончига чиқарган, кора балчиққа ботириб кетган келинни қандай кечирай? Бошқа томондан эса ўғлимнинг ёши ҳам 38 дан ошди. Унинг бебахт бўлишини истамайман. Нима қилай, бундай келин билан яшаб бўлармикан?

Мастура 58 ёш, Самарқанд вилояти.

Қайнонажон: — Албатта, ҳар бир оилада эр-хотин тинч-тотув, аҳил-иноқликда бахт нашидасини суриб яшаши айни муддаодир. Аммо, жон бор жойда жанжал бор дейишадику, кишилар истамасалар ҳам, эр-хотин орасида тушунмовчиликлар, келишмовчиликлар ва уруш-жанжал чиқиб туриши бор. Ушбу ҳолатни тўғри ҳал қилиш ҳам оила аъзоларининг саодатига хизмат килувчи муҳим омиллардан биридир. Она – ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзандининг тақдири учун энг кўп қайғурадиган, унга дунёсини фидо этгувчи зотдир. Шундай экан, келинг, ўз фарзандингиз ва ширингина набирангиз учун келинингизга яна бир имкон беринг. Уни кечиринг.

Шаҳноза Халилова, руҳшунос: — Ҳа, шу ёшга кириб ҳам ҳаёти ўнгланмаган эркакнинг аҳволи жуда ачинарли. Аммо онанинг “Атрофдагилар нима дер экан, келинимни кечирмайман” қабилидаги муносабати янада аянчлироқ, назаримда. Ўғлингиз муаммоларини ҳал қила оладиган ёшга етибди, энди уни ўз ҳолига қўйиб, ўзингиз учун ҳам яшанг. Ахир ҳаёт инсонга бир маротаба берилади. Бироқ, ўғлимни ажраштирсам, келинимнинг ўрнига яхшисини топаман, деб ўйламанг. Энди вазият тобора оғирлашиб бораверади. Қарор чиқаришни эр ва хотинга қўйиб беринг, ўзлари келишиб олишади.

Саодат Очилова ёзиб олди
Darakchi.uz

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s