Қинғирлик оқибати ёки маҳалла посбонининг қилмиши фош бўлди

Foto: gazeta.uz

Сирдарё вилоятидаги маҳаллалардан бирида посбон вазифасида ишлаб келган Турсунбек Одилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) яқинда қинғир қилмиши учун суд олдида жавоб берди.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Т.Одилов маҳалла посбони сифатида атиги 6 ой ишлади. Агар қинғир ишларга қўл урмай, тинчгина ўз хизмат вазифасини бажариб юрганида, бошига ташвиш келтирмаган бўларди.

Т.Одилов яқин таниши Ш.Асиловани учратиб қолди. Шоҳсанам болаларига нафақа олиш ташвишида юрган экан. Турсунбекда ғараз ният пайдо бўлди. У гарчи хизмат ваколатига кирмаса-да, танишига болалари учун нафақа олишда ёрдам беришни ваъда берди. Аммо бу “хизмати” бекорга бўлмаслигини ҳам шама қилди. Фикр-хаёли нафақа олиш билан банд бўлган Шоҳсанам посбондан ёрдам беришни яна ўтиниб сўради. У нафақа тайинловчи таниши борлигини айтиб, Ш.Асиловадан хизмат ҳақи эвазига очиқдан-очиқ эллик минг сўм сўради.

Посбоннинг бундай тамагирлиги Ш.Асиловага ғалати туюлди. Шундай бўлса-да, эртаси куни айтилган пулни посбонга тутқазди. Текин луқма Т.Одиловнинг томоғидан бир зумда ўтиб кетди. У эллик минг сўмни ўз манфаати учун ишлатиб юборди. Лекин орадан бир ой вақт ўтса-да нафақадан дарак бўлмади. Ш.Асилова яна тамагирга телефон қилгач, ҳафсаласи пир бўлди. Турсунбек эса ғаразли ниятидан кечмаганди. Ш.Асиловадан такроран пул олиш ниятида унга қўнғироқ қилиб, яна эллик минг сўм сўради. Посбон бу сафар ҳам эллик минг сўмни “қурт”дан санаб олди-ю, ваъдасини унутди. Ш.Асилова эса тамагир тузоғига илинганини жуда кеч англади.

Посбоннинг қилмишлари фош бўлиб, унинг устидан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича туман суди Т.Одиловни Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топиб, унга қонуний жазо тайинлади.

Фото: gazeta.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s