Олтин танга савдоси

Картинки по запросу золотые монеты фото

2016 йил февраль ойи. Зафар “Шаҳристон” тилла буюмлар бозорига келар экан, кимдир олтин тангалар келтирар ёки йиғиб қўйган тангаларимга харидор топилиб қолар, деган умидда эди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Муқаддам судланганлиги боисми, қўрқув ҳисси атрофга олазарак боқаётган кўзларидан маълум эди. Расталар оралаб келаётган аёл сирға ёки узук эмас, балки “Император Николай 2” қадимий тангалари борми, дея сўраб қолди.

– Пул бўлса, ҳамма нарсани топса бўлади, опажон, – деди у шошиб. – Нечта керак? 5 рублли олтин тангалар 200 доллар, 10 рубллиги 400, хоҳласангиз, 15 рублли олтин тангаларимиз ҳам бор. 900 АҚШ доллари. Сифатига мен кафилман, опажон.

– Бўпти. Ўзим сизга телефон қиламан.

Соат кечки бешларда харидор аёл телефон қилди.

– 15 минг АҚШ доллари тайёр. Сиз тангаларни тахлаб қўйинг.

Келишилган вақтда, айтилган манзилда учрашган З.Шодиев 31 дона олтин тангани аёлга 10 минг 300 АҚШ долларига сотиб юборди.

Аммо унинг қувончи узоққа чўзилмади. Тер тўкмай бой бўлишни орзу қилган З.Шодиевнинг фаолиятига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан чек қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор, деб топилган З.Шодиев энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баравари миқдорида жарима жазосига тортилди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s