Хонанда Райҳон Ғаниева 29 октябрь куни турмушга чиқяпти…ми?!

580f16049e073.jpg

2012 йилнинг 16 ноябрида эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажоновнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Тўйда Нилуфар Сотиболдиева ва Фарҳод Алимов бошловчилик қилишганди. 2014 йилнинг 5 май куни эса уларнинг оиласида эгизак фарзандлар – Ислом ва Имрон дунёга келишди, деб ёзади Qalampir.uz.

Хабарингиз бор, 2015 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан ажрашаётгани ҳақида расман хабар қилганди. Шу бугунга қадар Райҳон ва Йигитали оилавий ажрим сабабларини ОАВга ва мухлисларига аниқ ошкор қилишгани йўқ. Бироқ, Райҳоннинг ОАВга берган интервьюлари ва ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган изоҳларида турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновдан қаттиқ ранжиганини сезиш қийин эмасди.

Бундан ташқари, Йигиталининг ижтимоий тармоқда оиласи ҳақида айтган ва ёзган фикрлари мухлисларнинг ғазабига сабаб бўлганди.

Райҳон ажралиш ҳақидаги расмий маълумотдан сўнг, намунали аёллар каби бу борада ортиқча изоҳ бермади, собиқ турмуш ўртоғи ҳақида ҳеч қандай салбий гап айтмади. У бор эътиборини ижодига ва ўғиллари – Ислом ва Имронга қаратди.

Шу кунларда Telegram мессенжерида Райҳон Ғаниеванинг асли театр актёри бўлган, аммо бугунги кунда тўйлар, турли нуфузли тадбирларда бошловчилик қилаётган Фарҳод Алимов билан тушган сурати тарқалмоқда. Айни сурат мухлислар орасида кўплаб миш-мишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.

Сурат борасида Райҳон ҳам Фарҳод Алимов ҳам фикр билдиришмади. Кўп ўтмай, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг дўконда никоҳ узуги харид қилаётганини кўрганлар ҳам топилди. Суриштирувлар натижасида ишончли манбалардан бири “Qalampir.uz” сайтига бошловчи Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг турмуш қураётганликлари ҳақида хабар қилди.

Манбанинг сўзларига кўра, бир неча кундан сўнг, яъни 29 октябрь куни Фарҳод ва Райҳоннинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтади. Узунқулоқ гапларга қараганда, тўй Ўзбекистонда эмас, бошқа мамлакатда тор доирада ўтказилади.

Нашр бу борадаги саволлар билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимовга қўнғироқ қилди. Улар саволга жавоб беришмаган.

Маълумот учун, Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмушидан икки ўғли, Фарҳод Алимовнинг эса икки қизи ва бир ўғли бор.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s