Ўзбекистонда судьяларнинг ўз лавозимида бўлишининг янги муддатлари белгиланди

24e92152cdbdd52381560540c2d5.png

21.10.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Norma.uz’нинг ёзишича, ҳужжатда судьяларнинг ўз лавозимида бўлишининг янги муддатлари белгилаб берилди:

дастлабки муддат – 5 йилга;
навбатдаги муддат – 10 йилга;
кейинги муддат – муддатсиз даврга.

Шу билан бирга 1.04.2017 йилдан бошлаб:

– озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилади;

– жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилади;

– қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилади;

– почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ва эксгумация ўтказиш учун санкция бериш, шунингдек, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи судларга ўтказилади;

– терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмлари жорий этилади (амалдаги қўшимча тергов юритишга қайтаришнинг ўрнига);

– фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилади;

– вилоят даражасидаги судлар, шунингдек Олий суд Пленуми жиноий ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқмайди (шу тариқа, ушбу ваколат суд ҳайъатлари ва Олий Суд Раёсатида сақлаб қолинади);

– адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатлари Олий судга ўтказилади;

– хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судлари ташкил этилади.

Фармон билан Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ҳамда дастурни амалга ошириш бўйича Комиссиянинг шахсий таркиби тасдиқланди.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s