Ўзбекистонда энг юқори маошли ва энг оммавий иш ўринлари

Геодезист иш вақтида. Архив сурат Фото: Sputnik / Виталий Аньков

Ўзбекистонда энг оммавий бўлган интернет-эълонлар портали Оlx.uz энг юқори маош тўланадиган соҳаларни эълон қилди, деб ёзади Спутник Ўзбекистон.

Портал таҳлилига кўра, энг юқори маош тўланадиган соҳалар бу — кўчмас мулк, маркетинг, савдо ва ахборот технологиялари соҳаларидир. Ушбу соҳада ўртача таклиф қилинаётган маошлар ҳажми 1 млн сўмдан 1,4 млн сўмгача.

Энергетика ва қуриш соҳаларида ҳам маошлар 1,5 млнгача етиши мумкин. Қурилиш соҳасида ойликлар турлича бўлиши мумкин. Масалан оддий пайвандчига – 700 минг ойлик таклиф қилинмоқда. Бошқарув соҳаларида маошлар, кутилганидек юқори. Масалан Тошкентда савдо бўлими бошқарувчисига лавозимига 3,5 млн сўм таклиф қилинмоқда.

Энг кўп иш ўринлари сони бар ва ресторанларда таклиф қилинмоқда. Меҳнат бозорида таклиф қилинаётган бўш ўринлардан олтидан бири – ушбу соҳада. Энг кўп иш изланаётган соҳалар бар ва ресторанлар, чакана савдо, таълим ва қурилиш соҳаларидир.

Бухгалтер, энага, ҳайдовчи каби иш ўринларига ҳам талаб ва таклиф ҳам жуда кўп. Шунингдек ўз машинаси ёрдамида пул топишни истаган фуқаролар ҳам бор.

OLX хизмати орқали иш қидираётган фуқароларнинг аксарияти Тошкент ва Самарқанд вилояти аҳолисидир. Интернетда жойлаштирилган таржимаи ҳолларнинг ярмидан кўпи ушбу шаҳарлар аҳолисидан.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s