Ўзбекистон кино санъати оғир жудоликка учради: Машҳур режиссёр Мелис Абзалов вафот этди…

“Келинлар қўзғолони”, “Армон”, “Суюнчи”, “Чинор остидаги дуэль” ва кўплаб бошқа машҳур фильмларни яратган режиссёр Мелис Абзалов оламдан ўтди. Бу ҳақда Daryo.uz “Ўзбеккино” миллий агентлигига асосан хабар тарқатди.

Ўзбек киносининг асосчиларидан ва энг ёрқин намояндаларидан бири ҳисобланган Мелис Абзалов 18 ноябрь куни 78 ёшга тўлган бўларди.

Мелис Абзалов 1938 йил 18 ноябрда Янгийўлда таваллуд топган. Абзалов 1961 йил Тошкент давлат санъат институтини тугатган. 1962 йил «Ўзбекфильм»да ишлашни бошлаган. 1961-1962 йиллар Ёш томошабинлар театрида актёр бўлиб ишлаган. 1962—1965 йиллар «Ўзбекфильм» киностудиясида режиссёр ассистенти, кейинчалик режиссёр ва актёр, 1989 йилдан «Ватан» киностудиясининг бадиий раҳбари бўлиб фаолият юритган.

Абзалов ижодига комедия жанридаги фильмлар яқин бўлиб, улар ўзига хос миллий бўёқларга бойлиги, характерларнинг тўлиқ очилганлиги билан ажралиб туради. Фильмларида енгил лирика ўткир сатирик эпизодлар билан уйғунлашиб кетади.

Абзалов актёр сифатида Абдулла («Еттинчи ўқ»), Оллоёрбой («Инсон қушлар ортидан боради»), Эшон Зайнулло («Қўқон воқеаси»), Қорашоҳ («Арслоннинг саргузаштлари») ва бошқа образларни яратган. Режиссёр сифатида «Чинор остидаги дуэл», «Суюнчи», «Келинлар қўзғолони», «Армон», «Майсаранинг иши», «Кўзларим йўлингда», «Ўтган кунлар», «Чимилдиқ» каби фильмларни ишлаган.

Унинг фильмларидаги диалоглар мақолу маталларга айланиб кетганди.

Маълумотларга қараганда, марҳум эртага, 26 октябрь куни Стокгольмдаги Pastorsexpeditionen i Kungsängen & Västra Ryd Förs мусулмонлар қабристонига дафн этилади.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.

Фото: «Kinomusicnewsuz.ucoz.ru»

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s