Қора денгиз тубида қадимий кемалар қабристони топилди

 Фото: @RPachecoRuizSea

Қора денгиз сувости археологияси экспедицияси Қора денгиз тубида Усмонли турклар ва Византия империяси давридаги 40 дан ортиқ яхши ҳолда сақланиб қолган кемаларни топди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берган.

Археологлар суратга олиш ва чуқурлиги 1,8 минг метр келувчи денгиз тубини сканердан ўтказиш учун масофадан туриб бошқариладиган иккита ускунадан фойдаланишди. Улардан бири юқори аниқликдаги 3D-суратларни олган бўлса, бошқаси турли ёритгичлар, лазер сканерлари ва камераларни ўзида олиб юрган, шунингдек, ҳудуд ҳақида маълумотлар ҳам йиғди.

“Бизнинг лойиҳамиздан кўзланган асосий мақсад кемалар қаерда жойлашганини аниқлаш мақсадида геофизик тадқиқотларни олиб боришдан иборат эди. Шунингдек, Қора денгиз тарихи ҳақида айтиб бера оладиган маълумотларни ҳам йиғдик”, – дея маълум қилди экспедиция раҳбари профессор Жон Адамс.

Тадқиқотчилар ҳалокатга учраган кемаларни суратга тушириб, уларнинг маълум бир қисмларини ҳам олишди. Археологларнинг таъкидлашича, кислороднинг камлиги туфайли антик даврга тегишли бўлган кемалар жуда ҳам яхши сақланиб қолган. Қидирув ишлари эса қадимий йўллар харитаси ёрдамида амалга оширилди. Улар Византияни қўшни давлатлар билан боғлаган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s