Алкоголь ва кофеин аралашмаси мия учун хавфли деб топилди

 Фото: Pascal Deloche / Godong / Globallookpress.com

Таркибида катта миқдорда кофеин бўлган алкоголли ичимликлар ўсмирлар миясига худди кокаин каби таъсир кўрсатади. Бу катта ёшда мия ичидаги тизимда жиддий ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин. Буни АҚШдаги Пердью Университети олимлар аниқлади. Улар ўз хулосалари билан Alcohol журналида чоп этилган мақолада ўртоқлашганлар.

Тажриба давомида сичқонларга таркибида кофеин бўлган энергетик ва алкоголли ичимликлар берилди. Аниқланишича, кемирувчиларнинг марказий асаб тизимида бунинг оқибатида асаб ҳужайраларида кимёвий ўзгаришлар содир бўлади. Масалан аддикциялар (хаёлдан кетмайдиган эҳтиёжлар) ва бошқа хатти-ҳаракатларнинг кўриниши ташкил топишида катта ўрин тутувчи FosB оқсилининг миқдори ошади. Бу бирикма кокаин ёки морфий истеъмол қилувчиларда узоқ муддатли ўзгаришлар маркери саналади.

Олимларнинг аниқлашича, ёшроқ даврида кофеинли алкоголь таъсирига тушган жониворларда кокаинга сезувчанлик ҳисси пасайган. Бироқ, бу кемирувчилар лаззат туйғусини олиш учун кўпроқ гиёҳванд модда истеъмол қилишлари эҳтимолини келтириб чиқаради. Тадқиқотчилар ушбу хулосани сичқонларга сахарин – ширинлик берувчи синтетик моддани бериш орқали текшириб кўришди. Алкоголь таъсирига тушган жониворлар назорат гуруҳидаги (уларга оддий сув берилди) кемирувчиларга қараганда катта миқдордаги сахарин эритмасини ичишган.

Тадқиқотчилар бошқа моддаларнинг ҳам таъсирини ўрганиш ниятидалар. Улардан бири риталин бўлиб, эътиборни бир жойга жамлаш танқислиги синдромини даволашда ишлатилувчи дори воситаси ҳисобланади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s