Аёллар ичкиликбозлик бўйича эркакларга етиб олишди

 Фото: Doug McSchooler / AP

Аёллар истеъмол қилинувчи алкоголь миқдори бўйича эркакларга деярли етиб олди. Буни Австралия ва АҚШлик олимлар гуруҳи аниқлади. Уларнинг мақоласи British Medical Journal журналида чоп этилган.

Олимлар 1980 йилдан 2014 йилгача чоп этилган юзлаб халқаро тадқиқотлардан 68 тасининг натижаларини таҳлилдан ўтказди. Барча илмий ишларда эркаклар ва аёллар томонидан алкоголни ҳудудий ёки миллий миқёсда (Шимолий Америкада, Европада ва Океанияда) истеъмол қилиш ҳажми аниқланган. Маълумотлар 1948 йилдан бошлаб йиғилган бўлиб, унда таҳлил этилган кишиларнинг умумий сони тўрт миллион нафарни ташкил қилди. Тадқиқотларда қатнашган барча инсонлар ёш бўйича турли гуруҳларга ажратилди.

Учта асосий мезон баҳоланди: кучли спиртли ичимликларни истеъмол қилиш миқдори, уларга боғланиб қолиш даражаси ва бу билан боғлиқ бўлган зарар ҳажми.

Маълум бўлишича, жинслар ўртасида учта мезондан ҳар биридаги тафовут аста-секин қисқарган. Шу тариқа, 1891 ва 1910 йиллар оралиғида туғилган эркаклар, ўша ёш гуруҳидаги аёлларга қараганда икки маротаба кўпроқ ичишган. Бироқ, 1991-2000 йилларда таваллуд топганлар ушбу кўрсатгичлар бўйича деярли тенглашиб олди.

Олимларнинг фикрича, уларнинг натижалари алкоголга қарамликни олдини олиш ва даволаш бўйича янги дастурларни ишлаб чиқишда ёрдам беради.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s