Даҳшат, мисрлик эркак 12 ёшли ўғлини 11 яшар қариндош қизга уйлантирди!

ARABChA-TUY-KRUPNYY-PLAN.jpg

Аслида Миср қонуни бўйича 18 ёшга етмаган йигит-қизлар никоҳдан ўтишга ҳақли эмас. Аммо катта ўғлини уйлантираётган ота Умар исмли 12 яшар ўғлини ҳам бошини иккита қилиб, қўшалоқ тўй ўтказишни маъқул топди. Хуллас, Қоҳирадан 120 километр узоқликда яшовчи Носир Ҳасан 12 яшар ўғлига 11 ёшли жияни Шарамни олиб берди. Ёш келинчакни боплаб бўянтириб меҳмонларга таништиришди. Шарам қимматбаҳо келин кўйлакда хурсандлигидан жилмайибгина қўяётган куёв бола билан етаклашганча меҳмонлар қаршисида ҳозир бўлди.

VOYaGA-ETMAGAN-TUY-2.jpg

Афсуски, Шарам ва Умарнинг тўйи дунёнинг кўплаб мамлакатларида кескин танқид остига олинди. Барча отаси Ҳасанни болаларни ҳақиқий болалик қувончидан, орзуларидан маҳрум этганликда айблади. Ҳасан эса журналистларга берган интервьюсида бу ерда ҳеч ким айбдор эмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, Умар Шарамни азалдан ёқтираркан. Шунинг учун эркин фуқаро сифатида истаган ёшида уйланишга ҳақли экан.

VBCHXF-NEQ.jpg

2016 йил июнида ҳам Мисрдаги вилоятлардан бирида 12 яшар болакайни 10 ёшли қизалоққа уйлантиришганди. Бу ҳам маҳаллий оналик ва болаликни ҳимоя қилиш ташкилоти ходимлари тарафидан танқид остига олиниб, тўй «Болаликни тириклай ерга кўмиш» деб аталган.

РИА Новости

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s