Никоҳгача эркак ва аёл ўртасидаги муносабат қандай бўлиши керак?

x_9f926cd9_1401091121.jpg

Гарчи эркак ва аёл ўртасида никоҳ аҳди қатъий бўлса-да, унгача тез-тез учрашиб туриш баъзи ҳисларнинг сўнишига ва хатоларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун, муносабатларнинг бу босқичида унинг қирраларини аниқлаштириш олиш лозим. Бундай қирралардан бири — унаштирувдир.

Аммо эркак ва аёл «аввал учрашиб, кўнгилхушлик қилиб юрамиз ва бир-биримизни яхшилаб ўрганганимиздан сўнггина турмуш қуриш ҳақида бош қотирамиз» деган қарашлар ўта нохуш натижа ва катта хатоларга олиб келиши мумкин. Инсон тойиб кетиш хавфи юқори бўлган йўлдан юрмаслиги лозим.

Бундай қарашнинг «мева»сини кўпинча аёллар тотади. Ўзаро муносабатларнинг турини аввалдан аниқлаштириб олмай, яқинларига бу ҳақида хабар бермаслик оқибатида бу муносабатлар узоққа бормаслиги, муаммоси эса чуқурлашиб кетиши, натижада эса, кескин равишда умидсизликка олиб келиши мумкин. Шу сабабдан, эркак ва аёл учрашиб, ўз туйғуларига қулоқ солиб, хато ва гуноҳларга қўл уриш каби ишлардан четланиши лозим.

Номаҳрам бўлган эркак ва аёл ўртасидаги мулоқотда аниқ бир чегаралар мавжудки, унга қатъий риоя қилиш лозим. Айниқса, улар ўз нигоҳларини қаттиқ назорат қилиши керак. Мўмин ва мўминалар қарама-қарши жинсли инсоннинг қараш мумкин бўлмаган аъзоларигв назарр ташлай олмайди. Чунки Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло Қуръони Каримда:

«Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар…» (Нур сураси, 30-31)

Ушбу ояти карималарда эркак ва аёл бир-бирига умуман қарамасин дейилгани йўқ, балки улар бир-бириларига зимдан, шаҳвоний назар солмасликлари керак дейилган. Шунингдек, номаҳрам эркак ва аёл ҳилват жойларда учрашмасликлари керак. Бундай таъқиқ ҳадисларда келган бўлиб, унга кўра, номаҳрам эркак ва аёл ёлғиз ҳилватда қолишса учинчилари шайтон бўлади. (Бухорий, Муслим, Термизий).

Ибн Маъруф таржимаси

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s