Покистонда National Geographic’нинг муқовасида чиққан машҳур «Афғон қизи» ҳибсга олинди

Foto: “TASS”

National Geographic журнали муқовасидаги сурати сабаб танилиб кетган афғонистонлик қочоқ аёл қалбаки ҳужжатлардан фойдалангани учун Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Шарбат Гула 25 октябрь, сешанба куни Покистондаги уйида ҳибсга олинган. Унинг шахсини тасдиқловчи Афғонистон ва Покистон ҳужжатлари олиб қўйилган. Хабар беришларича, Покистон маъмурияти аёлни Афғонистондан қочиб келганидан бери мамлакат ҳудудида ноқонуний равишда яшаб келганликда айбдор деб санамоқда.

Agence France-Presse агентлигининг Покистон маъмурияти вакилларига асосланиб хабар беришича, аёл 14 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Гула 1985 йили, унинг сурати National Geographic журнали муқовасида босилиб чиққанидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди.

Ўша вақтда Афғонистондаги қочоқлар лагерида яшаган «Афғон қизи»нинг сурати журналист Стив Маккари томонидан олинган эди.

Фото: «ТАСС»

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s