Россиялик астролог АҚШдаги сайловларда Хиллари Клинтон ғалабасини башорат қилди: Аммо у узоқ вақт президент сифатида фаолият юритмайди

SVETLANA-DRAGAN.jpg

Россиялик машҳур астролог Светлана Драган “Sputnik Беларусь” радиоси мухбирига берган интервьюсида Америкадаги президентлик сайловлари масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Астрологнинг айтишича, бу сайловларда Хиллари Клинтон ғолиб бўлади, аммо узоқ муддат президентлик курсисида қолиб кетмайди. Ачинарлиси, Хиллари хоним президент сифатида фаолият бошлаган кундан Россия ва Америка ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашади.

— Клинтон хоним узоқ вақт президент сифатида фаолият юритмайди, — деди астролог. — Декабр ойида саломатлиги панд беради. Бундан ташқари, ҳис-туйғу, кайфияти ҳам салбий оқибатларни кўрсатиб турибди. Ана шунда Америкада шундай сценарий пайдо бўладики, Хиллари Клинтонни шу сценарий бўйича четлатиб қўйишади.

Россия масаласига келсак, Хиллари Клинтон президентлик курсисини эгаллагач, дунёни ҳарбий жиҳатдан қандайдир безовталиклар кутмоқда. Россия ноябр ойи охирларига бориб бу давлатга қарши ҳарбий ҳужумлар уюштириши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Светлана Драган дунё миқёсида ўта машҳур астролог ҳисобланиб, дунёдаги энг жиддий воқеаларни олдиндан башорат қилади. Башоратлари шу пайтгача 90 фоизга ўзини оқлаб келган. Унинг қабулига миллиардерлар ва таниқли давлат арбоблари бажонидил ташриф буюришади. Дарвоқе, 2017 йили Америка жаҳон миқёсидаги етакчилик мавқеини сезиларли даражада йўқотади. Бу ҳам астролог Светлана Драган башоратларидан биридир.

РИА Новости

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s