Тўғри иш қилган пайтингда хато қилганни кечир!

00002.jpg

Виждон – жим туриб, “У Зот сени кўриб турибди” деб хабар берувчи овоздир.

* * *

Ҳаёт тошлардан иборатдир. Сен у тошларга қоқилма. Балки уларни тўплаб, бир нарвон қур ва ўша нарвон орқали нажот сари кўтарил.

* * *

Агар сени миллион киши яхши кўрса, мен ҳам улар билан биргаман. Агар сени бир киши яхши кўрса, ўша бир киши менман. Агар сени ҳеч ким яхши кўрмаса, билки, мен ўлганман.

* * *

Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади.

* * *

Ҳамма нарса кичик ҳолда бошланиб, кейин катталашади. Аммо мусибат ундай эмас. У катта ҳолда бошланиб, кейин кичраяди.

* * *

Ҳамма нарса кўпайса, арзонлашади. Аммо одоб ундай эмас. У кўпайгани сари қимматлашади.

* * *

Йиқилишимиз ор эмас. Йиқилган жойимиздан тура олмаслигимиз ордир.

* * *

Орзусиз инсон сувсиз ўсимликка ўхшайди. Табассумсиз инсон ҳидсиз атиргулга ўхшайди. Муҳаббатсиз инсон дарахтлари ёниб кетган ўрмонга ўхшайди.

* * *

Бир тошга икки марта қоқилиш уятлидир.

* * *

Денгизнинг гўзаллиги унинг шўр сувини татиб кўрганингда кетганидек, қабоҳатлар манфаатлар тугаганда зоҳир бўлади.

* * *

Барча ҳолатларда инсонлар билан алоқаларни ташкил этиш фойдалидир. Чунки, у алоқалар сени ё энг ёқимли вазиятларга рўбарў қилади ёки сенга ёлғизликнинг кўплаб фойдалари ва афзалликлари борлигини ўргатади.

* * *

Бирорта шахс сени ташлаб кетса, хафа бўлма! Зеро, у сенга атрофингдагиларнинг қайси бири афзал эканини билишинг учун йўлни бўшатиб беряпти.

* * *

Сабрни ўрган! Чунки, ҳар кунимиз ёқимли, ишларимиз доим биз орзу қилгандек бўлавермайди.

* * *

Ёшлик чоғингда кексаларни ҳурмат қил! Кучли бўлган пайтингда заифга ёрдам бер! Тўғри иш қилган пайтингда хато қилганни кечир! Чунки, бир кун келиб сен ҳам кексайишинг, заиф бўлишинг, хато қилишинг бор.

“Роваиъул фикр” саҳифасидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s