“Фан” нашриётида чоп этилган китобда пешобни мунтазам ичиш тавсия этилди

0031991_1385752680.jpg

Турли нашриётларда чоп этилаётган тиббиёт йўналишида китоблар одамларни чалғитиб, гоҳида беморларнинг аҳволи оғирлашувига сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда 1news.uz “Оила даврасида” нашрига асосан.

Масалан, 2000 йилда “Фан” нашриётида чоп этилган “Дардингизни олсин табиблар” китобининг 35 саҳифаси пешобнинг шифобахш хусусиятларига бағишланган. Китобда сийдикни мунтазам ичган одам буйрак, жигар ва бошқа оғир касалликлардан халос бўлиши, кун давомида қўлини уч марта сийдик билан ювган одамнинг кўзи равшан тортиши каби тавсиялар берилади.

“Пешоб қайси дардга даво дея изласангиз, минг бир дард номи чиқади. Уринотерапия тарафдорлари бу “минг бир дардга даво суюқлик”ни ёшлик манбаи сифатида ичади, тери ва сочларига суртади. Бурун, кўз, қулоқ тешикларига иситиб, совитиб, тиндириб… томизади. Уни организмнинг чиқиндиси эмас, балки нектари сифатида қадрлашади” дейди тиббиёт фанлари номзоди, уролог, Халқ табобати академияси аъзоси Алижон Фақиров.

Мутахассисга кўра, пешобдан фойдаланиш аслида инсон саломатлиги учун кони зарардир.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s