Эмомали Раҳмонга мустақил Тожикистон асосчиси мақоми берилди

Эмомали Раҳмон

Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатларининг навбатдаги йиғилишида президент Эмомали Раҳмонга мустақил Тожикистон асосчиси мақоми берилди, деб хабар бермоқда Спутник Ўзбекистон РИА Новости’га асосан.

Илгарироқ депутатлар конституцион қонунга “Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат етакчиси” мақомини киритишни бир овоздан маъқуллашганди. Улар ушбу қонунга бир нечта тузатиш киритдилар, тузатишлардан бирида Раҳмон мустақил Тожикистоннинг асосчиси деб эътироф этилади. Тузатишга мувофиқ, мамлакатда Миллат етакчисининг махсус фонди тузилади, Миллат етакчиси Ордени ва миллат етакчиси Мукофоти таъсис этилади.

Миллат етакчиси президентлик лавозимини тарк этганидан кейин халққа мурожаат қилиш ва муҳим давлат тадбирларида иштирок этиш ҳамда нутқ сўзлаш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Мамлакатни бошқариш давридаги барча ҳаракатлари учун Миллат етакчисига дахлсизлик кафолатланади. Шунингдек, уни тутиб туриш, ҳибсга олиш ва тинтиш тақиқланади, Миллат етакчиси ва унинг яқинларига тегишли мол-мулк дахлсизлиги таъминланади.

Фото: Sputnik / Сергей Пятаков

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s