Яширилган солиқлар фош этилди

Foto: publika.uz

34 ёшли Азаматжон Солиев Фарғона тумани ва Фарғона шаҳрида бирин-кетин хусусий корхона ва иккита МЧЖ ташкил қилади. Давлат рўйхатидан ўтиб, ишни йўлга қўяди.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, ҳужжатли тафтишда 2010 йил январь ойида иш бошлаган “Azganush projekct” тикувчиликка ихтисослашган хусусий корхона раҳбари вазифасида ишлаб, 2011-2014 йиллар учун топширилган ҳисоботларида 749 млн. 551 минг сўмлик товар айланмасини акс эттирмасдан, камайтириб кўрсатиб, 38 млн. 748 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни яширгани фош этилди.

Шу билан бирга, А.Солиев назорат-касса машиналарини қўллаш борасидаги қонун талабларини ҳам писанд қилмаган экан. Уч йил мобайнида пул ўтказиш йўли билан сотиб олинган 855 млн. 290 минг сўмликдан зиёд маҳсулотларни нақд пулга сотиб, савдо пулларини НКМга кирим қилмайди, банк муассасасига ҳам топширмайди. Шунингдек, 2014 йилда 158 млн. 447 минг сўм пулни фуқароларга кредит ва бошқа мақсадлар учун ўтказиб бериш йўли билан нақдлаштириб олиб, жуда кўп миқдорда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузади.

Юқоридагидек йўсинда ўзи раҳбарлик қилган тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Fergana sky textile” МЧЖ томонидан 2012-2014 йилларда ва 2015 йилнинг биринчи чорагида топширган ҳисоботларига 1 млрд. 316 млн. 625 минг сўмлик товар айланмасини киритмасдан, камайтириб кўрсатиб, 65 млн. 831 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламайди.

2014 йилнинг июль ойида А.Солиев улгуржи савдо билан шуғулланувчи “Install industries” МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказдиради. Ушбу МЧЖ томонидан амалга оширилган 242 млн. 874 минг сўмлик товар айланмасини ҳам ҳисоботларда яшириб, 12 млн. 143 минг сўм миқдорида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлайди.

Ушбу ҳолатни атрофлича кўриб чиққан суд А.Солиевга нисбатан тегишли жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.

Фото: publika.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s