Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлайди

Ўзбекистонда яна бир кўнгилочар телеканал иш бошлаши кутилмоқда. Куни кеча Instagram ижтимоий тармоғи орқали тарқалган суратлар шундан дарак берди, деб ёзмоқда Qalampir.uz.

“ZO’R TV” номини олган мусиқий канал аудиторияси асосан ёшларга мўлжалланиши мумкин. Канал логотипининг дизайни шундай хулоса қилишимизга сабаб бўлади.

Суриштирувларимиз натижасида аниқланишича, телеканал бутун Ўзбекистон бўйлаб эфирга узатилади. Телеканал эфири юқори сифатли HD форматда бўлиши кутилмоқда. Дастурлар режиссёри эса хазиломуз қўшиқлари ва клиплари билан машҳур бўлган ҳамда ёшларнинг севимли хонандаси Жаҳонгир Позилжонов эканлиги маълум қилинди.

Айни кунларда бир неча дастурлар суратга олинмоқда. Шунингдек, мусиқий чиқишлар, кўнгилочар дастурлар суратга олиш ишлари ҳам аллақачон бошлаб юборилган. Ҳозирча канал қачон эфир юзини кўриши маълум эмас.

“ZO’R TV” каналининг Instagram’даги расмий саҳифасида илк пост икки кун аввал жойланган бўлиб, унда суратга олиш жараёни бошлангани ҳақида изоҳ қолдирилган. Фотосуратда эса халқимизнинг севимли хонандаси Севара Назархон иштирокидаги дастурни суратга олиш жараёни тасвирланган. Демак, яқин кунларда яна бир ёрқин канал экран юзини кўради.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s